Latest news

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  2 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  7 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  22 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

"Пахтакор"ни рестартга тайёрлашда хизмат қилган мураббий жамоада қолмади News

"Пахтакор"ни рестартга тайёрлашда хизмат қилган мураббий жамоада қолмади

Сайтимиз орқали Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Денис Иванковни "Пахтакор"да иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ, клубда киперлар билан ишлаётган туркиялик мураббий Иброҳим Йилмаз машғулотларга қайтгач Иванков деярли кўриниш бермади. Биз бу борада аниқлик киритиш мақсадида мутахассисга юзландик.

"Пахтакор" клуби билан келиша олмадим. Йил охирига қадар бу жамоада ишламаслигим аниқ. Жорий мавсум якунлангач яъни қишда қайтадан музокара ўтказишим мумкин. Ҳозирча терма жамоа йиғинлари бошлангунига қадар ўзимга жамоа қидиришга уриниб кўраман. Қолганини вақт кўрсатади",- дейди Денис Иванков. 

Бунгача Иванков “Машъал”, “Насаф” жамоаларида самарали меҳнат қилиб кўплаб киперларни тарбиялаган ва катта футболда ўз ўрнига эга бўлишида катта ҳисса қўшганлиги кўпчилик учун сир эмас. Демак, ушбу мураббийни яқин орада ёки кейинги мавсумда Суперлига клубларида кўришимиз эҳтимоли катта. Ўйлаймизки, у бой тажрибаси ва билими билан яна кўплаб посбонларни етиштириб бера олади. 

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика