Latest news

00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  16 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  3 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6

Суперлига. "Пахтакор" ва "Насаф" яққол пешқадам, Қосимов vs Абрамов тўқнашуви, "Бухоро"да аҳвол чатоқ. 3-тур шарҳи News

Суперлига. "Пахтакор" ва "Насаф" яққол пешқадам, Қосимов vs Абрамов тўқнашуви, "Бухоро"да аҳвол чатоқ. 3-тур шарҳи

Суперлига 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

13-15 март кунлари ўтказилган тур ўйинларининг шарҳини эътиборингизга ҳавола этамиз. Турдаги барча ўйинлар ЎФА ва МОҚ собиқ президенти Мираброр Усмонов хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланди.


Суперлига
3-тур, 13.03.2020
"Сурхон" - "Насаф" 1:2

Surkhon

Aleksandr Kasian - 53'

Superliga. Round 3

13/03/2020, 16:00

2
:
1
Finished

Nasaf

Marko Stanojevic - 7', Ойбек Бозоров - 61'

45'
90'
53'  Aleksandr Kasian
68'  Husniddin Gofurov (Asror Gafurov)
77'  Shavkat Salomov
78'  Sherzod Karimov (Nuriddin Khasanov)
84'  Rakhmatullo Berdimuradov (Aziz Ibragimov)
7'  Marko Stanojevic
44'  Marko Stanojevic
61'  Ойбек Бозоров
68'  Dilshod Rakhmatullaev (Акмал Мозговой)
71'  Xaris Dilaver (Шерзод Насруллаев)
73'  Ойбек Бозоров
77'  Husniddin Alikulov
85'  Ойбек Бозоров (Javohir Esonqulov)
90'  Машхуржон Мухаммаджонов


Мезбонлар ушбу беллашувга қадар Навоийда "Қизилқум" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Меҳмонлар ҳам ўз ўрнида "Андижон" устидан қозонилган уйдаги иродали ғалабадан сўнг Термизга боришди.

Олдинги икки турда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган Рўзиқул Бердиев шогирдлари бу сафар ўзлари ҳисобни очишди. 7-дақиқада Марко Станоевичнинг жаримадан тепган тўпи рикошет бўлиб Акбар Тўраев қўриқлаётган дарвозадан жой олди. Голдан сўнг мезбонлар ҳужумга ўтишди, бир нечта зарбалар самара бермади. Термизликларнинг ҳаракатлари фақатгина 54-дақиқага бориб натижа берди. Шерзод Каримов бурчак зарбасини ижро этганидан кейин ҳисоб тенглашди. Аммо, голни айнан ким ургани кўринмаган. "Сурхон" матбуот хизмати голни Бубанья урди деб ёзди, ПФЛ расмий сайтида эса Касьян мувозанатни тиклагани қайд қилинган. Такрорий лавҳаларда ҳам тўп айнан кимнинг оёғидан дарвозага киргани кўринмаган. Мезбонларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. "Сурхон"нинг голидан 7 дақиқа ўтиб М.Станоевич О.Бозоровни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Ойбек эса А.Тўраевни алдаб ўтиб бўш қолган дарвозага ғалаба тўпини киритди. 89-дақиқада Шароф Муҳитдинов Кенжабоев ишлаган пенальтини кўкка совурди. Шу тариқа учрашув қаршиликларнинг ғалабаси билан якунланди.

"Сурхон" ўтган мавсум ўз майдонида бор йўғи бир марта мағлуб бўлган эрса, жорий мавсум ҳали Термизда очко ола билишмади.

ФАКТ. Ўтган мавсум ўз уйида бир марта мағлуб бўлган "Сурхон" бу йил Термизда фақат ютқазмоқда

"Насаф"нинг ўйини эса алоҳида мавзу. Кейинги мақолани айнан Рўзиқул Бердиев жамоаси, таркиб ва ўйини борасидаги мулоҳазаларга бағишлашни маъқул кўрдим.

Видео "Сурхон" - "Насаф" 1:2. Ўйин шарҳи



АГМК - "Бунёдкор" 2:0

OKMK

Murodjon Toshmatov - 20', Khojimat Erkinov - 86'

Superliga. Round 3

13/03/2020, 18:15

0
:
2
Finished

Bunyodkor

45'
90'
20'  Murodjon Toshmatov
35'  Bahrom Abdurahimov
57'  Akmal Shorakhmedov
65'  Mirjamol Kasimov (Erkin Baydullaev)
66'  Sanjar Tursunov (Khojimat Erkinov)
83'  Murodjon Toshmatov (Arslanmirat Amanov)
86'  Khojimat Erkinov
56'  Humoyun Murtozaev (Farrukh Ikramov)
59'  Islom Qobilov
59'  Mirjakhon Mirakhmadov (Bakhodir Pardaev)
63'  Жасур Жалолиддинов
87'  Sukhrob Izzatov (Абдулла Абдуллаев)


Турнинг марказий ўйини Олмалиқда бўлиб ўтди. Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК ўз майдонида Вадим Абрамовнинг "Бунёдкор"ини яна бир бор мағлуб этди.

Икки "йирик" мураббийларнинг тўқнашуви кўпчиликда катта қизиқиш уйғотгани аниқ. Мезбонлар шу куни ғалабани кўпроқ хоҳлашди, уларда иштиёқ ва хоҳиш кучлироқдек эди, назаримда. Олмалиқликлар кўпроқ югуришди, рақибга кўпроқ босим ўтказишди. Аслида, учрашувдан олдин айнан мезбонларда таркиб борасида жиддий муаммолар бор эди. Грузиялик легионерлар Мате Ватсадзе ва Элгужа Григалашвилида жароҳат бор эди, Йован Жокич эса ўтган турда Жиззахда қизил карточка олгани боис муҳим баҳсни ўтказиб юборди.

М.Қосимовда бир одат бор: мутахассис кўпинча қўл остидаги ўйинчиларни собиқ жамоаларига қарши беллашувларда майдонга туширади. "Бунёдкор"да ҳам, АГМКда ҳам унинг шогирдлари эски клубларига бир неча бор гол уришни уддалашган. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Олмалиқликлар таркибига "Бунёдкор"дан келиб қўшилган ярим ҳимоячи Мурод Тошматов 20-дақиқада ўнг қанотдан жарима майдончаси сари кириб борди ва зарба берди. Яқин бурчакка йўлланган зарба ва гол. Бу гол Абдумавлон Абдужалиловнинг гарданига тушди, яқин бурчак очиб қўйилганди ва Тошматов буни ўз вақтида пайқади. Голдан кейин ҳам АГМК тўхташни истамагандек кўринди. Биринчи бўлимнинг охирги дақиқаларида жамоа меҳмонларни катта босим остида қолдирди. Юқори прессинг "қалдирғочлар"ни қийин вазиятга тушириб қўйиши ҳам мумкин эди. Аммо, Санжар Турсунов ва Миржамол Қосимовлар бир мартадан гол уриш учун жуда қулай имкониятни кўкка совуришди.


Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" футболчилари олдинга ўтишга интилишди. Лекин, бундан самара чиқара олишмади. АГМК дарвозабони Суҳроб Султонов бирорта ҳам айтарли сейв ижро этмади, чунки бунга имкон ҳам бўлмади. Учрашувга чўнгги нуқта 86-дақиқада қўйилди. Қосимов захирадан майдонга туширган ёш футболчи Хожимат Эркинов Ислом Қобилов ва Санжар Қодирқуловларнинг кетма-кет йўл қўйган қўпол хатоларини жазолади. Эркинов жисмоний куч ва катта тезлик эвазига тўпни эгаллаб олди ва дарвозабонни алдаб ўтиб бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Хожимат иккинчи ўйин-ки захирадан тушиб ўзини кўрсатмоқда.

Видео "Кичкина камера". АГМК мавсумдаги биринчи ғалабасини қандай қўлга киритди?

Учрашувда кўзган ташланган яна бир жиҳат - Жасур Жалолиддиновга нисбатан рақиблар кескинроқ ўйнашга ҳаракат қилишмоқда. Бу олдинги ўйинларда ҳам кўзга ташланганди. Жисмонан бақувват бўлмаган Жалолиддинов яхшигина зарбаларни қабул қилиб олмоқда. Бу ҳолат менга АПЛ жорий мавсуми бошидаги МЮ вингери Дэниел Жеймс билан боғлиқ ҳолатни эслатиб юбормоқда. Дэн Жеймсни ҳам мавсум стартида жуда кўп бор зарбалар билан сийлашарди. Аммо, Жасурда айёрлик ҳам кўзга ташланмоқда. Олмалиқда ҳам у "дельфин" бўлишга уринди. Айниқса, Д.Жўраев билан юзма-юз вазиятдаги "йиқилиш" четдан қараганда чиройли кўринмади. У айрим вазиятларда айнан йиқилишни хоҳлаётгандек таассурот қолдирмоқда. Олдинлари Гейнрихда шунга ўхшаш вазиятлар кўр бўларди)


М.Қосимов vs В.Абрамов тўқнашувлари ҳақида қисқача тўхталиб кетишни маъқул кўрдим. Бу икки мутахассис мураббий сифатида ўзаро саккизинчи бор тўқнаш келишди. Қосимов еттинчи ғалабасини тантана қилди. Абрамовнинг ягона ғалабаси ўтган мавсум 1-даврасида Олмалиқда қайд этилган. Ўшанда кучли ёмғир остида ўтган беллашув тақдирини Лутфулла Тўраевнинг жаримадан киритган ягона голи ҳал қилганди. Қолган барча қарама-қаршиликларда "жарималар қироли" устунлик қилган.


14.03.2020
"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 2:1

Kokand-1912

Sardor Azimov - 17', Filip Rajevac - 45'

Superliga. Round 3

14/03/2020, 16:00

1
:
2
Finished

Sogdiana

Shohruz Norkhonov - 58'

45'
90'
17'  Sardor Azimov
17'  Shokhnazar Norbekov
45'  Filip Rajevac
45'  Murod Khalmukhamedov
58'  Shohruz Norkhonov
72'  Shavkat Mulladjonov

Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги "Қўқон-1912" ҳозирча уйда 100 фоизлик натижа қайд этмоқда. Ўтган турда Бекободдан 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтган қўқонликлар уйда "Сўғдиёна"ни таслим қилишди.

Учрашувда ҳисоб 17-дақиқада жиззахликлар ҳимоячиларининг пала-партиш ҳаракатларидан сўнг очилди. Рақиб жарима майдончаси Шохназар Норбеков тўпни ҳимоячилардан олиб қўйди ва С.Азимовга голни "чайнаб берди". Сардор гол учун мукофотни ярмини Норбековга берса ҳам бўлаверади) "Сўғдиёна" футболчиларининг ўша вазиятдаги ҳаракатлари 2 баҳога ҳам тортмайди. Бир қарашда дастлабки бўлим шу ҳисобда якунланадигандек эди. Аммо, 45+3-дақиқада Мурод Холмуҳаммедов аутни худди бурчак зарбасидек ижро этди. Қўқонга қайтган ҳужумчи Филип Райевац эса тўпни бир зарб билан Митрович дарвозасига жойлаб қўйди. Олдинлари "Қизилқум" ҳимоячиси Акмал Рустамов тўпни ён чизиқдан мана шундай киритарди. Баҳснинг 58-дақиқасида мезбонлар жарима майдончасида тўп Райевацнинг қўлига теккани боис бош ҳакам Зокир Қодиров 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. Пенальтини Шоҳруз Норхонов аниқ амалга оширди ва якуний ҳисобни ўрнатди - 2:1. Афсуски, ўтган мавсумнинг иккинчи даврасини топ-клубларга хос тарзда ўтказган "Сўғдиёна" ҳозирча ўзи ўйинини топа олмаяпти.


"Қўқон-1912" таркибида Мурод Холмуҳаммедов яққол етакчи бўлганига анча бўлди. У жамоанинг жуда муҳим бўлаги, бундан ташқари Қувондиқ Рўзиевнинг ўйинлари ҳам кўпчиликни қувонтирмоқда. Қувондиқда ўсиш борлиги сезилмоқда.

Видео "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 2:1. Барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг


"Машъал" - "Қизилқум" 1:1

Mashal

Mumin Meliev - 23'

Superliga. Round 3

14/03/2020, 16:00

1
:
1
Finished

Qizilqum

Sunnatilla Abdullajonov - 13'

45'
90'
23'  Mumin Meliev
13'  Sunnatilla Abdullajonov

Муборакда ўтган ушбу учрашув дастлабки турда "Сўғдиёна"га қарши кечгани каби қизиқарли ўтмади. 13-дақиқада Р.Маргиевнинг пасидан сўнг Суннатилла Абдуллажонов боши билан ҳисобни очди. Орадан роппа-роса 10 дақиқа ўтиб мезбонлар ҳужумчиси Мўмин Мелиев мувозанатни тиклади. 1:1 ҳисоби беллашув якунига қадар ўзгармади.

Қизиғи, дастлабки икки турни уйда "Насаф" ва "Сурхон"га қарши ўтказиб енгилган "Қизилқум" мавсумдаги биринчи очкосини меҳмонда қўлга киритди.

Ҳамиджон Актамов кетма-кет иккинчи марта "Қизилқум" ўйинида кўриниш бермаяпти

Фото "Қизилқум" матбуот хизмати: "Ҳамиджон Актамов жамоадан кетмаган. У даволанмоқда"


"Пахтакор" - "Металлург" 4:1

Pakhtakor

Dragan Ceran - 30', Igor Sergeev - 32', Jaloliddin Masharipov - 53', Eren Derdiyok - 72'

Superliga. Round 3

14/03/2020, 18:15

1
:
4
Finished

Metallurg

Murod Bobojonov - 69'

45'
90'
30'  Dragan Ceran
32'  Igor Sergeev
53'  Jaloliddin Masharipov
62'  Igor Sergeev (Eren Derdiyok)
72'  Eren Derdiyok
72'  Farrukh Sayfiev
79'  Dostonbek Hamdamov (Asadbek Sobirjonov)
84'  Dragan Ceran (Sardor Sobirkhodjaev)
40'  Kamoliddin Tadjiev
46'  Abror Toshqoziyev (Murod Bobojonov)
52'  Salamat Qutiboev (Yevgeniy Chumak)
58'  Doniyor Narzullaev
69'  Murod Bobojonov
69'  Stanislav Andreev
73'  Mukhammad Isayev (Abdurakhmon Abdulkhaqov)

Амалдаги чемпион бу мавсум ҳам ғолибона юришини давом эттирмоқда. Лекин, Шота Арвеладзе шогирдлари ҳали энг яхши формаларига кириб улгуришмаган. Умуман Суперлиганинг ҳеч бир клуби ўзининг энг яхши ҳолатида эмас, ҳозирча.

"Пахтакор" иштирокида мана нечанчи ўйиндир-ки баҳс "шерлар"нинг биринчи голига қадар давом этмоқда. Бу сафар ҳам шундай бўлди. 11-дақиқада бекободликлар дарвозабони Александр Лобанов кетма-кет иккита ажойиб сейвни ижро этди. Аввалига Сергеев, кейин Чераннинг зарбаларидан кейин кипер ўзини кўрсатди. Ортда қолган 3 турни умумий қилиб оладиган бўлсак, Лобанов энг яхши дарвозабонлардан бири бўлмоқда.


Учрашувда ҳисоб 30-дақиқага келиб очилди. Машариповнинг бурчакдан узатиб берган тўпидан кейин Сергеев бош билан зарба берди, тўп А.Исматуллаевнинг оёғига тегиб Черанга бориб тушди. Драган эса бир тепишда тўпни дарвозага йўллади. Бунгача эса Андрей Шипилов шогирдлари яхши ҳимояланишаётганди. Кейин эса ҳаммаси тез рўй берди. Чераннинг голидан икки дақиқа ўтиб меҳмонларнинг энг тажрибали ҳимоячиси Камолиддин Тожиев ўз жарима майдончасида эҳтиётсизлик қилди ва Сергеев йўқ жойдан жамоаси учун гол уриб кетди. Бу вазиятда Тожиев техник хатога йўл қўйди, Игорь эса тўп учун охиригача курашди ва бунинг учун мукофотланди. 53-дақиқада Ихтиёр Тошпўлатов тўпни узоқлаштираман деб Ж.Машариповга ташлаб берди. Жалолиддинни ҳеч ким кутиб олмади, бу эса мезбонлар етакчисига бемалол ўйлаб олиш ва тўпни оҳиста узоқ бурчакка йўналтириш имконини берди. Шу куни хатолар бекободликларга қимматга тушди.

С.Андреевнинг пасидан кейин захирадан тушган Мурод Бобожоновнинг бош билан урган голи меҳмонларни йирик мағлубиятдан қутқариб қоладигандек эди. Аммо, 72-дақиқада Ф.Сайфиевнинг тўп узатишидан кейин Эрен Дердийок ўзининг "Пахтакор" сафидаги илк голини киритди. Ўша вазиятда Эрен бош билан қай даражада ўйнай олишини кўрсатиб қўйди. Европача мактаб кўргани билинди. Унинг бош билан ўйнаши менга суриялик ажойиб форвард Омар Ал-Сомани эслатиб юборди. Ал-Сома ҳам бош билан энг яхшилардан бири ва буни 2018 йил Тошкентда ўтган ўртоқлик ўйинида ҳам исботлаб кетганди.

Дердийок “Пахтакор” сафида илк голини урди

Видео "Пахтакор" - "Металлург" 4:1. Барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг



15.03.2020
"Андижон" - "Навбаҳор" 0:0

Andijan

Superliga. Round 3

15/03/2020, 17:00

0
:
0
Finished

Navbahor

45'
90'
4'  Farhod Bekmurodov
31'  Abdullo Alimov
58'  Xushnudbek Avilov
67'  Artyom Litvyakov (Temur Usmanov)
76'  Jamshid Hasanov (Ibe Michael Okoro)
81'  Qahramon Bahodirov (Muhammadali Yuldashev)
16'  Obid Jurabaev
25'  Hurshidbek Mukhtarov
44'  Abbos Gulomov
53'  Igor Golban
60'  Islombek Isoqjonov (Shokhrukh Mahmudkhojiyev)
73'  Azizbek Turgunbaev (Amirbek Jurabaev)
87'  Islom Rashidkhanov (Zabikhillo Urinbaev)


Ўйин томонлама ҳам, мухлислар томонлама ҳам ўзига хос дерби. Дастлабки икки турда мағлуб бўлган "Андижон" водий дербисида ғалаба учун бор имкониятини ишга солиши тайин эди. "Навбаҳор" эса ўтган турда "Локомотив" устидан қозонилган ғалабадан илҳомланиб кетма-кет иккинчи ғалабани тантана қилиш учун майдонга тушишди. Аммо, иккала жамоа фақат бир очкодан қўлга киритишди. Шу куни мезбонлар бироз фаолроқ бўлишди. Биринчи ва иккинчи турларда "Пахтакор" ва "Локомотив"га қарши жуда кўп югурган "лочинлар" бу сафар нисбатан сустроқ кўринишди. "Навбаҳор"нинг ўйин темпи олдинги ўйинлардаги каби бўлмади. Натижада "Андижон" илк очкосини қўлга киритди. "Навбаҳор"да эса энди ғалаба, дуранг ва мағлубият устунларидан 1 рақами порлаб турибди.


Бугун Суперлига-2020да биринчи истеъфо юз берди. Бу ҳақда сайтимизда хабар бердик. Қониқарсиз натижалардан кейин россиялик мутахассис Александр Хомяков "Андижон"ни тарк этди. Мураббий тез орада Суперлига клубларидан бирида иш бошлаши кутилмоқда.

Мавсумдаги биринчи истеъфо

Видео "Андижон" - "Навбаҳор" 0:0. Барча хавфли вазиятларни томоша қилинг



"Локомотив" - "Бухоро" 3:0

Lokomotiv

Marat Bikmayev - 17', Temurkhuja Abdukhalikov - 20', Shahzod Shaymanov - 90'

Superliga. Round 3

15/03/2020, 17:00

0
:
3
Finished

Bukhara

45'
90'
17'  Marat Bikmayev
20'  Temurkhuja Abdukhalikov
52'  Shahzod Shaymanov
65'  Diyor Turapov (Kirill Pogrebnyak)
83'  Kakhi Makharadze (Oybek Kilichev)
90'  Shahzod Shaymanov
90'  Temurkhuja Abdukhalikov (Abdulaziz Yusupov)
46'  Бехруз Шодмонов (Bobur Farhodov)
46'  Azizbek Amonov (Jasur Hakimov)


Андрей Фёдоров бошчилигидаги "темирйўлчилар" жуда ёмон старт олган "Бухоро"ни қабул қилишди. 17-дақиқада Марат бикмаев пенальтидан ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Маратнинг пасидан сўнг Темурхўжа Абдухолиқов иккинчи голни урди. Шундан сўнг мухлислар кейинги голни 90-дақиқага қадар кутишди. "Бухоро" дарвозабони Зафар Сафоев ўз жарима майдончасини ташлаб чиқиб тўпни боши билан уриб юборди. Кипердан келган тўпни "Локо" ярим ҳимоячиси Шаҳзод Шайманов тўхтатмасдан 40 метрлардан дарвозага жойлаб қўйди. Йирик ғалабадан сўнг "Локомотив" очколарини 6тага етказиб олди.


Видео "Локомотив" - "Бухоро" 3:0. Барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг


Афсуски, "Бухоро" аянчли стартдан сўнг бирорта очко ҳам олмади, бирорта гол ҳам урмади. Қизиғи, Муҳсин Муҳаммадиев шогирдлари ҳар уччала ўйинни меҳмонда ўтказишди ва ҳар сафар 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.


Суперлига 3-туридан сўнг турнир жадвали


Суперлига-2020 тўпурарлар рўйхати


Афсуски, коронавирус сабаб мамлакатимизда ҳар қандай футбол тадбирлари ва ўйинлари вақтинча тўхтатилди. Шу жумладан, Суперлига ҳам. Умид қиламиз, тез орада ҳаммаси изига тушиб кетади ва ички чемпионатимиз яна давом эттирилади.

Ўзбекистондаги барча футбол мусобақалари вақтинча тўхтатилди


Толибжон Қосимов

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика