

"Сурхон" ўтган йилги мавсум Термизда атиги бир марта (!) ютқазган эди. Ўшанда Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" Сурхондарёдан 3 очко билан қайтганди.
Суперлиганинг янги мавсумида эса "Сурхон" уйида 2та ўйин ўтказди. Қизиғи, воҳаликлар ҳар икки баҳсда ҳам имкониятни бой беришди, аниқроғи "Бунёдкор" ва "Насаф" термизликларни ўз уйида таслим этишди.
Таъкидлаш керакки, "Насаф" сўнгги икки мавсумда "Сурхон"ни Термизда икки бор мағлубиятга учратган ягона жамоа бўлди.




