Latest news

11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  0 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  8 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  14 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0

"Йилнинг энг яхши футболчиси-2019". Шомуродовга овоз берамиз! News

"Йилнинг энг яхши футболчиси-2019". Шомуродовга овоз берамиз!

Россиянинг "СЭ" нашри анъанавий ўтказадиган "Йилнинг энг яхши футболчиси" сўровномасини бу йилда ҳам ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу мукофот тўрт йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Булар эса аввалги ғолиблар:

2016 - Фёдор Смолов

2017 - Квинси Промес

2018 - Артём Дзюба


Бу ерда футболчининг 2019 йилги бутун тақвими ҳисобга олинади. Овоз РПЛдаги барча футболчиларга (россиялик ёки легионерлар, муҳим эмас), шунингдек Европада ўйнаётган россиялик легионерларга берилади.


Йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашда 4 тоифали иштирокчилар қатнашади:

- 16та нуфузли мураббий

- Россия футболининг 16 нафар топ-мураббийлари

- 16 нафар "СЭ" журналистлари

- сайтдаги мухлислар


25 нафар номзоддан бирига овоз берилади. Шунингдек, 25таликка кирмаган бошқа одамга овоз бериш учун "бошқа кимдир" варианти ҳам бор ва у ерда шарҳлар қолдириш мумкин. Овоз бериш мавсумнинг ҳозирги қисмининг охирига қадар давом этади ва ғолиб 2020 йил бошида тақдирланади.

Эътиборлиси, 25талик рўйхатга "Ростов" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам киритилган. РПЛ тўпурарларидан бирига айланган футболчимиз ушбу йилда ажойиб натижалар қайд этди. Келинг, Элдор Шомуродовга овоз берамиз!

ОВОЗ БЕРИШ

Rating: +63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика