Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  0 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Осиё чемпионлар лигаси. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар News

Осиё чемпионлар лигаси. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар

Бугун Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг охирги тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Кун тартибидан тўртта учрашув ўрин олган. "C" ва "D" гуруҳларида жамоалар охирги тур баҳсини ўтказишади. "C" гуруҳида БААнинг "Ал Айн" клуби Эроннинг "Истиқлол" жамоаси билан куч синашади. Бу ўйин иккала жамоа учун ҳам у қадар муҳим эмас. Шунга қарамай жамоалар коэффициент йиғиш мақсадида кураш олиб боради. 

Яна бир ўйин Доҳада "Ал Дуҳайл" ва "Ал Ҳилол" ўртасида кечади. Бугун "Ал Дуҳайл" ғалаба қозонса ҳам гуруҳ пешқадами бўла олмайди. Чунки "Ал Ҳилол" аллақачон 12 очко жамғариб қўйган. 

"C"гуруҳи. 6-тур. 20 май

23:00. "Ал Айн" - "Истиқлол"

23:00. "Ал Дуҳайл" - "Ал Ҳилол"

 

Табиийки ўзбек футболи ишқибозларининг нигоҳи Жидда шаҳридаги баҳсга қаратилади. Чунки бунда "Пахтакор" сафарда "Ал Аҳли" меҳмони бўлади. Бугунги ўйинда "Пахтакор"ни дуранг ҳам қониқтиради, лекин барибир Арвеладзе шогирдлари ғолиб чиқиш учун ҳаракат қилса керак. 

Кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилган "Ал Садд" Теҳрондаги "Озоди" стадионида "Персеполис" меҳмони бўлади. ОЧЛ ўтган йилги финалчиси "Персеполис" бу йил гуруҳдан чиқа олмади. Шунинг учун жамоа охирги турни фақат расмиятчилик учун ўтказади. 

"D" гуруҳи. 6-тур. 20 май

21:30. "Персеполис" - "Ал Садд"

00:00. "Ал Аҳли" - "Пахтакор" 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика