208 мухлис, 23 гол — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг
18 oct 2021 00:26
News
208 мухлис, 23 гол — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг
АГМК 3:2 "Машъал", 208 томошабин
"Насаф" 1:0 "Металлург", 1 795 киши
"Пахтакор" 4:2 "Қизилқум", 588 мухлис
"Турон" 1:1 "Сурхон", 5 127 томошабин
"Сўғдиёна" 1:1 "Қўқон-1912", 2 210 киши
"Навбаҳор" 2:1 "Бунёдкор", 5 127 томошабин
"Локомотив" 2:2 "Андижон", 470 киши

Мазкур турни 15 525 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўтган турга нисбатан 2 376 кишига камроқ). Бу ҳар ўйинда ўртача 2 218 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз Яйпан ва Намангандаги ўйинларда иштирок этди (5 127 нафардан). Энг ёмон натижа эса АГМК — "Машъал" ўйинида қайд этилди (208).

Маълумот учун, Тошкентда ўтказилган 2 ўйинни томоша қилиш учун "Локомотив" ва "Пахтакор" ўйингоҳига 1 058 нафар мухлис ташриф буюрди.

7 ўйинда жами 23 гол урилди (ўтган турга нисбатан 7 тага кўп). Бу ҳар ўйинда ўртача 3,3 тадан гол дегани. Тўпларнинг 14 таси мезбон, 9 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол "Қизилқум" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинда урилди (6). Фақат 1 жамоа рақиб дарвозасини ишғол қилолмади ("Металлург").

Фақат 1 футболчи хет-трикка эришди. "Пахтакор" вакили Драган Черан Нестеров дарвозасини 3 бор ишғол қилди.

22-турда реферилар 39 марта (ўтган турга нисбатан 13 та кўп) чўнтакларидан сариқ рангдаги карточкаларни чиқаришга мажбур бўлишди (ўртача 5,6 тадан).
Фақат 1 футболчига қизил карточка кўрсатилди — Худойшукур Сатторов ("Металлург").

5 бор 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

22-турда фақат бир футболчининг номига автогол ёзилди — Игнатий Нестеров ("Қизилқум").

Маълумот учун, кейинги тур баҳслари 21 октябрь куни старт олади.
23-тур
21.10.2021. "Металлург" — АГМК
22.10.2021. "Бунёдкор" — "Турон"
22.10.2021. "Сурхон" — "Қизилқум"
23.10.2021. "Қўқон-1912" — "Локомотив"
23.10.2021. "Машъал" — "Навбаҳор"
24.10.2021. "Сўғдиёна" — "Пахтакор"
25.10.2021. "Андижон" — "Насаф"

Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments