Latest news

10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:45“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  2 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  9 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  13 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

2016 йилги ўйинни ёдга олиб. Темурхўжа Абдухолиқов: "Сафарда "Ал Наср"ни ютишимиз мумкин эди" News

2016 йилги ўйинни ёдга олиб. Темурхўжа Абдухолиқов: "Сафарда "Ал Наср"ни ютишимиз мумкин эди"

Бундан тўрт йил олдин шу куни "Локомотив" Дубайда "Ал Наср" меҳмони бўлиб 1:1 натижасини қайд этганди.

ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган мазкур беллашувда Темурхўжа Абдухолиқов гол муаллифи бўлганди. "Локо" ҳужумчиси ўша ўйинни ёдга олди: 

- "Бу биз учун сафардаги муҳим баҳс бўлганди. Чунки жамоамиз гуруҳдан чиқишга ҳаракат қилаётганди. Адашмасам, 5-тур учрашуви эди. Бу ўйингача "Ал Иттиҳод" билан икки бор дуранг қайд этиб, "Сепахон"ни ҳар икки беллашувда мағлуб этгандик. Шундан сўнг "Ал Наср" билан куч синашиш учун Дубайга йўл олгандик". 

- "БААга 8 очко билан гуруҳ пешқадами сифатида борганмиз. Агар ғалаба қозонганимизда гуруҳдан чиқишни тўлиқ ҳал қилардик. Эсимда биринчи бўлиб рақиб жамоа футболчиси ҳисобни очганди. Кейин биринчи тайм охирларида биз гол урганмиз. Сервер Жепаров бурчак тўпини амалга оширганидан сўнг тўп Тимур аканинг бошига тегиб менга келиб тушган, мен эса вазиятдан фойдалангандим. Гол жуда тез бўлганди". 

- "Иккинчи таймда кўп вазиятларни юзага келтириб, лекин бошқа гол ура олмагандик. Ваҳоланки сафарда "Ал Наср"ни ютишимиз мумкин эди. Якунда дуранг қайд этилиб гуруҳдан чиқишни ҳар икки жамоа деярли уддалаганди. Тошкентда бўладиган жавоб баҳсида ютқазмасак бўлди эди. Жавоб ўйини эса 0:0 ҳисобида якун топган".



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика