Latest news

01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  158 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  4 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  4 23:14Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"  11 23:13"Боруссия" — "Реал". Таркиблар маълум  9 22:45"Персеполис" — Эрон чемпиони! Жамоа сўнгги ўйиннинг 85-дақиқасида гол уриб мусобақа ғолибига айланди  4 22:24"Нефтчи" жорий мавсум бу кўрсаткични илк бор қайд этди  4 22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 21:33Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади  45 20:45Флик Феликснинг "Барселона"даги келажагини ҳал қилди  1 20:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?  5 19:44Тошкентда қарийб 430 минг долларга Одил Аҳмедов футбол академияси стадиони барпо этилди  10 19:42"Брентфорд" Муҳаммадали Ўринбоев билан хайрлашди  11

20 ёшида “Ордабаси”га йўл олган Одилбек Абдумажидов билан суҳбат News

20 ёшида “Ордабаси”га йўл олган Одилбек Абдумажидов билан суҳбат

Ўзбекистон U-23 термаси аъзоси Одилбек Абдумажидов фаолиятини Қозоғистон чемпионати иштирокчиси “Ордабаси” билан шартнома имзолади.

Футболчи куни кеча янги жамоасидаги илк учрашувини "Махтаарал"га қарши ўтказди. Ўйиндан кейин футболчи билан суҳбатлашдик. 

- Ўйин жуда яхши ўтди. Кучли ёмғир ва шамол остида кечди. Легионер сифатида ўйнаш бошқача бўларкан. Яхшироқ таассуротлар қолди. Бир сўз билан айтганда, дебютимдан қониқиш ҳосил қилдим. Кейинги ўйинларда ҳам жамоага ёрдам бериш истагидаман. 

- “Ордабаси”га ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Биласизми, “Металлург” билан икки йиллик шартномам бор. Бу ерга ижара асосида келдим. Бекободликлар билан Туркиядаги ўқув-йиғин олиб бораётган вақтимизда “Ордабаси”дан қизиқиш бўлди. Ўзаро гаплашган ҳолда янги жамоага ижара асосида ташриф буюрдим.

- Ўзбек клубларидан таклифлар бўлмадими?
- Юқорида айтганимдек, “Металлург” билан шартномам борлиги учун ҳам бошқа жамоалардан таклифлар бўлгани йўқ. Кейин мен ҳам бу ҳақида ўйлаётганим йўқ эди. 

- “Ордабаси”ни танлашингизга пул ҳам муҳим роль ўйнадими?
- Йўқ. Мен “Ордабаси”дан таклиф бўлганидан сўнг оила аъзоларим ва “Металлург” раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда бир қарорга келдим. Пул роль ўйнагани йўқ. Қолаверса, янги жамоамда катта маош олмайман. Европанинг бошқа кучли чемпионатларига йўл олишимга “Ордабаси” трамплин вазифасини ўтаб беради деган умиддаман. Худо хоҳласа, келгусида янада кучли жамоаларда ўйнаш имкониятига эга бўламан. 

- Жамоа ўз олдига қандай мақсадлар қўйган?
- Бу йил жамоанинг асосий мақсади ёшлар билан яхши ишлаш ва иқтидорлиларни кашф қилиш экан. Ҳозирги кунда жамоа чемпионатдаги энг ёши ҳисобланади. Шу жиҳатлари ҳам менинг “Ордабаси”га ўтишимга бош омил бўлди. 

- Шу йил Темур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этади. Айтингчи, терма жамоа вазифани бажара оладими?
- Албатта. Бизда кучли футболчилар йиғилган. Ишонаманки, биз вазифани бажара оламиз. Мухлисларга ғалабалар тақдим қилиш истагидамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика