Latest news

19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  4 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  1 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  5 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  4 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  2 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  3 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  1 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  7 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  6 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  41

Суперлига. “Бунёдкор” ўз уйида “Бухоро” устидан иродали ғалабага эришди News

Суперлига. “Бунёдкор” ўз уйида “Бухоро” устидан иродали ғалабага эришди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятлари билан танишиб бориш мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди. 

14-дақиқада Арслонмурод Омоновнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

16-дақиқада Миржамол Қосимовнинг кучли зарбасини Асилбек Омонов ажойиб сейв билан қайтариб қолди. 

29-дақиқада Миржамол Қосимов жарима тўпи тепди, унинг зарбасини Асилбек Омонов бу сафар ҳам ажойиб тарзда тўпни қайтарди.

30-дақиқада меҳмонлар чап қанотдан олдинга ўтишди, ҳужумни Султонов қайтарди. 

34-дақиқада Азиз Ибрагимов тўп учун курашда Мирғиёс Сулаймоновнинг юзини босиб олди. Футболчи ўзига келиб ўйинни давом эттирмоқда. 

37-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Арслонмурод Омонов бурчак тўпини амалга оширди, Бобур Омоновнинг зарбасини Султонов қайтарди, қайтган тўпни Клисура дарвозага жойлаб қўйди - 0:1. 

Айтиш керакки "Бухоро" ўз тарихида илк бор "Бунёдкор"га сафарда гол урди.

42-дақиқада Суҳробжон Султонов яна бир сейв намойиш этди. Саламат Қутибоев зарба берганди.

43-дақиқада ҳисоб тенглашди. Ўнг қанотдан ўнг оёқда узатилган тўпни Жавлон Иброҳимов тўхтатмасдан дарвозага йўллади - 1:1. 

Биринчи тайм тугади. 

46. Танаффусда "Бухоро" сафида икки ўзгариш бўлди. Ибрагимов ўрнига Бердимуродов, Умуров ўрнига Р.Ҳасанов тушди

Иккинчи тайм бошланди. 

47-дақиқада Акром Комилов чап оёқда хавфли зарба берди тўп дарвоза ёнидан ўтиб майдонни тарк этди.

52-дақиқада Шаҳзод Нурматов чап қанотдан ёриб кирди ва жамоадошларига тўпни узатди, "Бухоро" ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

55-дақиқада Бурчакдан узатилган тўпга Нурматов зарба берди, Асилбек Омонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

"Бухоро" футболчилари бирин-кетин хавфли ҳужумлар уюштиришмоқда, "Бунёдкор футболчилари ҳужумларни қайтармоқда.

58-дақиқада Сардор Собирхўжаев огоҳлантирилди

63-дақиқада Шаҳзод Нурматов зарба берди, бироқ тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб майдонни тарк этди.

64-дақиқада Асилбек Омонов яна бир марта сейв қилди.

65-дақиқада Шаҳзодбек Нурматов  ўрнига Филип Райевац тушди

70-дақиқада Баҳодир Насимов ўрнига Шаҳбоз Эркинов тушди

71-дақиқада "Бухоро" бурчак зарбасини амалга оширди. Бурчакдан узатилган тўпга Бобур Омонов боши билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб майдонни тарк этди.

72-дақиқада мезбонлар гол уришди. Райевацнинг пасидан сўнг Хуршид Ғиёсов гол урди - 2:1. 

78-дақиқада Сардор Собирхўжаев ўрнига Давронбек Умиров тушди

79-дақиқада Арсланмурот Омонов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига узатди, узатилган тўпга Санъат Шиҳов боши билан зарба берди, бироқ Шиҳовнинг тўпга берган зарбаси ноаниқ.

80-дақиқада Хуршид Ғиёсов симуляция учун огоҳлантирилди

81-дақиқада Филип Райевац Даврон Умировга тўпни узатди, Асилбек Омонов дарвозани ташлаб чиқди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

88-дақиқада Миржамол Қосимов ўрнига Ислом Қобилов тушди

90-дақиқада Муроджон Тошмадов хавфли зарба берди Асилбек Омонов ушбу зарбани қайтарди.

90-дақиқада Хуршид Ғиёсовнинг пасидан сўнг Филип Райевац гол урди - 3:1. 


Bunyodkor

Javlon Ibrokhimov - 43', Hurshid Giyasov - 72', Filip Rajevac - 90'

Суперлига. Round 4

30/03/2018, 18:00

1
:
3
Finished

Bukhara

Марко Клисура - 37'

45'
90'
37'  Akrom Komilov
43'  Javlon Ibrokhimov
43'  Murodjon Toshmatov
58'  Sardor Sobirkhodjaev
65'  Shakhzodbek Nurmatov (Filip Rajevac)
72'  Hurshid Giyasov
72'  Filip Rajevac
80'  Sardor Sobirkhodjaev (Davron Umirov)
80'  Hurshid Giyasov
88'  Mirjamol Kasimov (Islom Qobilov)
90'  Filip Rajevac
90'  Hurshid Giyasov
5'  Nozim Umurov
28'  Artem Filiposyan
37'  Марко Клисура
46'  Aziz Ibragimov (Rakhmatullo Berdimuradov)
46'  Nozim Umurov (Robbim Hasanov)
70'  Bakhodir Nasimov (Shakhboz Erkinov)


Суперлига. 4-тур.
18:00 - “Бунёдкор” – “Бухоро” 3:1 (1:1)
30 март 2018. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 15421 томошабин
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент)
Комиссар: А. Фролов

Голлар: Марко Клисура 37, - 0:1. Жавлон Иброҳимов 43, - 1:1 (Муроджон Тошматов). Хуршид Ғиёсов 72, - 2:1 (Филип Райевац). Филип Райевац 90+1, - 3:1 (Хуршид Ғиёсов).

"Бунёдкор": 32.Суҳробжон Султонов, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (99.Филип Райевац, 65), 11.Муроджон Тошматов, 18.Сардор Собирхўжаев (28.Давронбек Умиров, 80), 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Хуршид Ғиёсов, 44.Миржамол Қосимов (3.Исломжон Қобилов, 88).
Захира: 25.Муроджон Зуҳуров, 10.Абдулла Абдуллаев, 13.Санжар Қодирқулов, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 15.Фарруҳ Икромов, 21.Расул Йўлдошев,

"Бухоро": 30.Асилбек Амонов, 3.Бобур Омонов, 5.Марко Клисура, 7.Арсланмурот Омонов, 8.Саламат Қутибоев, 9.Нозим Умуров (27.Раббимжон Ҳасанов, 46), 10.Шавкат Саломов, 11.Санъат Шихов, 14.Баҳодир Насимов (22.Шаҳбоз Эркинов, 70), 16.Артём Филипосян, 86.Азиз Ибрагимов (55.Раҳматулло  Бердимуродов, 46).
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 15.Беҳруз Шодмонов, 18.Шавкат Муллажонов, 19.Анваржон Жўраев,  66.Миржалол Жумаев, 89.Сергей Русецкий.

Огоҳлантиришлар: Нозим Умуров 5, Артём Филипосян 28, Акром Комилов 37, Сардор Собирхўжаев 58, Хуршид Ғиёсов 80.


"Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви нима учун жонли намойиш этилмаяпти?

Rating: -36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика