Latest news

16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  1 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  0 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  13 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  5 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6

​​“Сурхон” футбол клубига янги келиб қўшилган футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди News

​​“Сурхон” футбол клубига янги келиб қўшилган футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди

Бундан бир неча соатлар олдин Термиз давлат университети мажлислар залида, “Сурхон” футбол клуби футболчиларини таништирув маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Вилоят хокими Эркинжон Турдимов, “Сурхон” футбол клуби директори Абдуғани Сангинов, барчамизга ўзининг ширали овози билан машҳур бўлган шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, “Сурхон” футбол клубининг барча футболчилари ва мураббийлари ва фан клуб аъзолари иштирок этдилар.

Тадбирни Вилоят хокими Эркинжон Турдимов очиб бердилар. Баҳор ойининг илк кунида сизлар билан учрашиб турганимдан хурсандман. Футбол бу миллионлар ўйини. Футболни бутун дунёда севишади. Бизнинг воҳамиз Сурхондарёда ҳам футбол соҳасида катта ўзгаришлар бўлиб ўтмоқда. Ўтган қили янги шакллантирилган жамоа биринчи лига баҳсларида 5-ўринни қўлга киритди. Бу йили эса жамоага бир қатор тажрибали ва маҳоратли футболчилар жалб этилди. Бу йилги Про –лига баҳслари аввалгиларидан анча фарқ қилади. Бизнинг энг асосий мақсадимиз Супер – лигага чиқишдир -дейди Эркинжон Оқбўтаевич.

Шундан сўнг клуб директори Абдуғани Сангинов ҳам ўз фикрларини билдирди: Сурхон халқи азал – азалдан футболни севади. Хусусан, мен Сариосиёнинг “Тўпаланг” жамоасида ишлаган пайтларимда ҳам стадионлар мухлислар билан тўлар эди. Тан олиш керакки сўнгги йилларда футболимизда анча шўнғиш бўлди. Лекин мен “Сурхон” жамоасини яна Супер – лигага қайтариш учун келдим. Тўғри бу осон иш эмас лекин уддаласа бўладиган иш. Мен жамоага таклиф этилган барча футболчилар билан шахсан ўзим алоҳида гаплашдим. Уларга керакли вазифаларни қўйдим. Мен ишонаманки, футболчиларимиз бизни ишончимизни оқлашади дейди Абдуғани Сангинов.

Сўнгра жамоага янги келиб қўшилган футболчилар омма олдида бирма – бир таништирилди. Уларга ўзлари танлаган рақамлари туширилган либослар Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва Абдуғани Сангинов томонидан топширилди. Тадбир сўнгида жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиев, тажрибали футболчилар Баҳриддин Ваҳобов ва Ислом Иномов йиғилганларнинг саволларига жавоб бердилар. Бир сўз билан айтганда тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Илоҳим шу қувонч мавсум охиригача жамоамизни тарк этмасин!


Элёр Узаков

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика