Latest news

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  0 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  2 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  10 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  1 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  7 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  19 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  3 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  63 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  50

Футбол ҳақидаги энг сара иқтибослар (1-қисм) ФОТО News

Футбол ҳақидаги энг сара иқтибослар (1-қисм) ФОТО

Футбол оламидаги таниқли мутахассислар ва футболчиларнинг 1-рақамли спорт тури ҳақидаги энг сара иқтибосларини тақдим этамиз.

"Уэмбли"да вақтингизни мароқли ўтказишни истасангиз, унда немисларни чақирманг"
(c) Алан Ширер, Англия терма жамоасининг афсонавий футболчиси

"Мен "Милан"дан тепада фақат осмон дегандим? Ҳа, тўғри. Лекин "Интер" осмондан ҳам тепароқда туради"
(c) Антонио Кассано, Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси

"Италия футболи - қўрқув ўйини. Икки футболчи ҳужум қилади, 10 киши бўлиб эса ҳимояланади. Ёш футболчилар эса захирада ўтиришади"
(c) Арриго Сакки, мураббий.

"Футбол - муҳим бўлмаган нарсалар ичидаги энг муҳим иш"
(c) Арриго Сакки, мураббий.

"Ўйин унутилади, натижа эса тарихда қолади"
(c) Валерий Лобановский, мураббий.

"Финалдаги голим қўл билан урилганди? Бу Худонинг қўли эди"
(c) Диего Марадона, Аргентина терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Нима қиласан Феррарини сотиб олиб, агарда уни Фиат каби ҳайдасанг?"
(c) Златан Ибрагимович, футболчи.

"Ҳар қандай камчилик сенинг устунлигингга айланиши мумкин"
(c) Йохан Круифф, афсонавий футболчи.

"Шунчаки югуриб юриш - ҳайвонларга хос иш. Бизга футбол ўйнашимиз учун аввало мия ва тўп керак"
(c) Луи ван Гал, мураббий.

"Агарда кечаси тунги клубга бормасам, унда кундузи ўйинда гол уролмайман"
(c) Ромарио, Бразилия терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Мен чиройли эмасман. Аммо мени майдонда қилаётган ишларим мухлисларни ром этади"
(c) Роналдиньо, Бразилия терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Жаҳон чемпиони бўлиш тунда қовушишдан ҳам завқлироқ. Сабаби, мундиал ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказилади"
(c) Роналдо, Бразилия терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Мен футболни ақл билан эмас, қайноқ юрак билан ўйнайман. Мен майдонда ўйламайман, ҳаракат қиламан"
(c) Тьери Анри, Франция терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Футболда кучли жамоа ютмайди, аксинча, ютган жамоа кучли бўлади"
(c) Франц Беккенбауэр, Германия терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Жаҳон чемпионатида 3 маротаба пенальтилар сериясида ютқазганман. Мен бу ҳақида гапирганимда асабим чиқишини айтсам бунга қаршилик қилмайсизми?"
(c) Роберто Баджо, Италия терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Футболчи пулни кетидан югуриши керак эмас. Аксинча, пул футболчини ортидан қувиши лозим"
(c) Миржалол Қосимов, ўзбек футболи афсонаси.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика