Latest news

19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   0 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  1 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  5 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  7 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  11 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  26 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  4 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  5 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5

Вадим Абрамов: "Мени четлатишдими? Буни энди сиздан эшитяпман" News

Вадим Абрамов: "Мени четлатишдими? Буни энди сиздан эшитяпман"

Сал аввалроқ ЎФФ расмий сайти "Нефтчи" бош мураббийи Вадим Абрамовни номаълум муддатга четлатгани ҳақида хабар берди.

Бу хабарни ўқиб биз ҳам лол қолдик ва нима сабабдан деган савол юзага келди. Шундан сўнг Абрамов билан боғланиб унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Мени четлатишдими? Бу ҳазилми ё чинми? Менинг хабарим йўқ. Буни энди биринчи марта сиздан эшитиб турибман, - деди Вадим Карленович ҳайрон бўлиб. - Тўғриси, нима учун футболдан четлатилганимни билмайман. 

- Сизни ЎФФ ва ПФЛ шаънига нотўғри фикрлар билдирган деб ёзилган.

- Ҳа, шундайми? Биз - футбол кишиларимиз. Футболда ҳар кимнинг ўз фикрини айтишга ҳаққи йўқми? Кеча ПФЛда йиғилиш бўлди. Унда мен ҳам қатнашдим. Бир-иккита гапга ўз муносабатимни билдирдим. Эшитган бўлсангиз керак, кейинги йил олий ва биринчи лигада ўйнаш учун футболчилар норматив топширади. Норматив жуда мураккаб тузилган, уни ҳатто Бобби Чарльтон ҳам топширолмасди. Мен ПФЛнинг баъзи қарорлари бўйича ўз фикримни айтдим, балки биронта гапим ёқмаган бўлиши мумкин.

- Энди федерацияга бориб масалага ойдинлик киритсангиз керак?

- Албатта, бораман. Кимгадир гапларим ёқмаган бўлса, кечанинг ўзида юзимга айтишса бўларди. Энди федерацияга ўтиб тушунтириш беришларини сўрайман. Агар ҳамма мени ўзбек футболи учун кераксиз одам деб ҳисобласа, бунинг учун мени четлатишлари шарт эмас, ўзимга айтишса индамай футболдан кетаман.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +521   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика