Latest news

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  25 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  28 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Масаланинг иккинчи томони (Мулоҳаза) News

Масаланинг иккинчи томони (Мулоҳаза)

Шундай қилиб кейинги йил олий лигада 12та жамоа иштирок этади. Бу ҳақда расмий хабар чиққанидан бери турли баҳс-мунозаралар ҳамон давом этмоқда.

Тўғри, ЎФФ ва ПФЛ ҳозирги регламент билан ҳисоб-китоб қилиб ўтирмай, тезда қарор қабул қилди. Шундан сўнг гап-сўзлар кўпайди. Албатта, регламент билан ҳисоблашиш лозим эди, чунки футбол мусобақаларида бекорга регламент қабул қилинмайди, гарчи мусобақа ўтказувчи ташкилотда раҳбар ўзгаргани билан одатда давом этаётган мусобақа тугаши кутилади ва шундан кейин кейинги мусобақа бўйича қарор эълон қилинади. 

Тепадагилар рози, пастдагилар норози 

Олий лигада 12та жамоа қатнашиши ва ўйинлар уч даврали тизимда ўтказилиши расман маълум қилингач, бу борада олий лига клублари бош мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтишди. Ўзаро суҳбатлардан шу аён бўлдики, ҳозирги пайтда турнир жадвалининг юқори ўнталигида бораётган жамоалар бу ўзгаришга нормал муносабатда бўлишяпти. 

Аммо пастдаги тўрт-бешта клуб дарҳол ўз норозилигини кўрсатиб, регламент ва спорт тамойилларини ёдга олишга тушиб кетди. Албатта, бу борада уларнинг ҳақлари бор. Чунки мусобақа пайтида барча иштирокчиларга бир хил муносабатда бўлиш керак. Ҳозир юқори ўринлардаги жамоаларга бунинг фарқи йўқ. Аммо пастдагилар буёғига нима қилишни билмай қолишди. 

Қонун - ҳамма учун бир. Ҳозирги ҳолат эса гўёки “Сенинг ўқишинг яхшимас, баҳоларинг икки, кейинги йил яна синфда қоласан” дея “иккичи” ўқувчига дакки берадиган устознинг гапларига ўхшаб қолди. Икки баҳо олиб юрган ўқувчи кейинги йил ҳам шу синфда қолиб кетишини ўқиш тугашига бир ой қолганида эшитгач нима қилади? Дарҳол яхши ўқишга киришиб, дарсларни ўзлаштира бошлайдими? Йўқ, албатта. 11 ой яхши ўқимаган ўқувчи бир ойда қандай аълочи бўлиб қолади?

Худди шундай футболда ҳам. Ҳозир ҳар қанча ҳаракат қилмасин “Нефтчи”нинг ишлари беш бўлиб қолмайди ёки бўлмаса “Шўртан” қолган тўртта ўйинни ютмайди. Бу аниқ ва бунга реал қараш керак. Ҳатто кейинги тўртта ўйиннинг ҳаммасини юта олмаслигини “Нефтчи” бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам тан олиб айтди. Чунки ютадиган жамоа шу пайтгача ютган бўларди. Қайтанга бу қарордан кейин клубнинг шашти янада пасайиб кетди.


Тўртта тур қолганида чиқарилган қарор 

Ҳозир кўпчилик олий лигада 12та жамоа қолдиришга қарши эмас, фақат бу нарса камида бир йил олдин эълон қилиниши лозимлиги ҳақида гапиряпти. Шу боис пастки ўринларда бораётган жамоалар саросимага тушиб қолишди. Шу пайтгача керакли очколарни йиға олмай юрган клублар бирданига регламент ва спорт тамойилларини эслаб қолишди. Бир томондан уларни тушунса бўлади, чунки ҳеч ким биринчи лигага равона бўлишни хоҳламайди. Ва мадомики регламент рўкач қилинаётган экан, бу вазият юзасидан конкрет тушунтириш берилишини сўрашга уларнинг ҳаққи бор.

Лекин иккинчи томондан ЎФФ келаси йил олий лигада 12та жамоа бўлиши ҳақида мавсум тугамасдан маълум қилиб тўғри қилди. Агар бу янгилик чемпионат якунига етганидан сўнг айтилганида ҳам барибир шу савол юзага келган бўларди. Нега шу нарса олдинроқ айтилмади, бизга шунга қараб тайёргарлик кўрардик ва ҳоказо. Шу боис кейинчалик бундай гап-сўз тагида қолиб кетгандан кўра, ҳозирданоқ айтиб қўйган маъқул. Чемпионат тугашига ҳали тўртта тур бор, олий лигада қолишни хоҳлайсизларми, марҳамат, қолган ўйинларни ютинглар деяпти ЎФФ. 

Ана энди пастки ўринлар учун кураш янада қизғин кечади. “Обод”ни ҳисобга олмай турамиз, бу жамоа аллақачон элита билан хайрлашиб улгурган. Лекин буёғига “Қизилқум”, “Динамо”, “Сўғдиёна”, “Шўртан”, “Нефтчи” иштирокидаги ҳар бир баҳс диққатга сазовор бўлади. Олий лигада иккинчи ўрин учун қандай кескин кураш кечаётган бўлса, пастда “жон” сақлаб қолиш учун ҳам шундай кураш бўлади. Бунгача олий лигада қолиш учун асосан “Нефтчи” билан “Шўртан” ўзаро рақобат қилаётганди, эндиликда жамоалар сони ортди, улар бештага етди ва мана энди ҳақиқий кимўзар бошланади.


Бизга яна бир йил зерикарли чемпионат керак эмас

Албатта, кўпчилик томонидан янграётган фикрларга қўшиламиз, ҳар қандай мусобақа форматига ўзгартириш киритилаётганда камида бир йил олдин бу ҳақда расмий ахборот берилади. Жамоалар шунга яраша огоҳлантирилади ва ҳамма ўз тайёргарлигини бошлайди. Агар регламент ва спорт тамойилларидан келиб чиқсак, ЎФФ ва ПФЛ хатога йўл қўйди дея оламиз, лекин бошқа тарафдан қарайдиган бўлсак, бизга яна бир йил зерикарли футбол керак эмас. 

Чунки кейинги мавсумда ҳам 16та жамоани қолдирадиган бўлсак, ҳозирги карам-шўрвани мажбуран яна бир йил ичиб юришимизга тўғри келади. Бизга эса қизиқарли, ҳар турда кураш бўладиган чемпионат керак. Бўладиган ишни бирданига қилган маъқул. Агар спорт тамойили-ю, регламент деган ҳавойи гапларни эшитиб ўтирсак, бекорга яна бир йилни йўқотганимиз қолади. Ундан кўра, 12та жамоалик қизиқ чемпионатга дарҳол ўтиб қўйган маъқул. Олий лигада ким талабга жавоб берса ўшалар ўйнасин. 

Стадиони, оддий бир автобуси йўқ жамоаларни ушлаб ўтиргандан нима фойда? Қолаверса, кўп клублар ишчи-ходимлари-ю, футболчи ва мураббийларга ойликни вақтида беролмай ҳалак. Марҳамат, шундай жамоалар бориб биринчи лигада бемалол ўйнайверсин, ҳеч ким катта пул сўрамайди. Умуман олганда, мана шу жиҳатдан ЎФФнинг қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Ва умид қиламизки, кейинги йил бутунлай бошқа, жуда қизиқарли чемпионат гувоҳи бўламиз.


Лицензиялаш ва қўйиладиган талабларга тайёрмисиз? 

Шу ўринда бир жиҳатга эътибор беришни хоҳлардик. ЎФФ миллий чемпионат якунида 1-11 ўринларни қўлга киритган жамоалар кейинги йил ҳам олий лигада иштирок этади демаяпти, балки эгаллаган ўринлари билан бирга лицензиялаш тизимидан ўтганлигига ҳам эътибор берилади деган. Яъни, бирор жамоа 10-ўринни олгани билан бўлди, олий лигада қолди дегани эмас. Агар ўша клуб ОФКнинг лицензиялаш талабига жавоб бермаса, ЎФФ биринчи лигага тушириб юбориши мумкин. Бизга маълум бўлишича, бугунги кунда аксар клублар лицензиялашни тўлиқ бажармаган ҳамда футболчи ва мураббийлар олдидаги қарзлари йиғилиб қолган. Шундай экан, буёғига талаблар кучайиб бораверади. Қолаверса, буни ЎФФ ёки ПФЛ ўзидан ўзи ўйлаб топаётгани йўқ, балки ОФК биздан шуни талаб қиляпти.

Тўғрисини айтиш керак, аксар клублар лицензиялаш тартиб-қоидаларини чиройли қилиб қўйганликлари билан аслида ҳаммаси қоғоздагидек эмас. Кўп жойларда ҳамон ОАВ бемалол ишлаши учун тузук медиа трибуна қилинмаган, симсиз интернет жамики стадионларда бор дея олмаймиз. Қолаверса, жуда кўп стадионларда журналистлар ўтириши керак бўлган жойга клуб ходимлари, бегона кишилар, ҳатто чиптачилар кириб ўтириб олишади.

ЎФФ бирданига қарор чиқариб тўғри иш қилмади дея оламга жар солаётган клубларга савол: сиз ўзингиз регламентнинг барча бандларига амал қиляпсизми? Бу борада сизда ҳеч қандай камчилик йўқми?

Гапни чўзиб ўтирмай асосли фактларга тўхталсак. Регламентда олий лига клубларига қўйиладиган талаблар очиқ-ойдин кўрсатиб ўтилган. Кўп чуқурлашмасдан энг асосийларини келтириб ўтамиз. Олий лига клублари бош мураббийларида “Про” лицензияси бўлиши шарт, лекин ҳаммада ҳам бундай эмас. Стадиондаги ёритиш чироқлари 1200 люкс бўлиши керак, лекин баъзи жойларда ҳатто 800га етмайди. Агар ёритиш зўр бўлса, унда нега ўйинлар вақтли бошланади? Ҳар бир клуб қошида ўқув-машғулот базаси бўлиши лозим, лекин биз биламизки, баъзи клубларда тренажёр зали, бассейн кабилар йўқ ва улар пул тўлаб залга қатнашади.

Ҳар бир олий лига клуби қошида камида 160 ўринлик болалар ва ўсмирлар футбол мактаби фаолият олиб бориши шарт. Аммо аксар клублар асосий таркибдан ортмай, болаларга умуман эътибор бермай қўйишган. Бечора болакайларда на кийим бор, на дуруст майдон ва на керакли спорт жиҳозлари. Уч маҳал иссиқ овқатни-ку гапирмаса ҳам бўлади. Ҳатто вазият чатоқлигидан ҳар бир клубнинг ўз автобуси бўлиши кераклигигача  мажбуран регламентга ёзиб қўйилган. Энди бу уят эмасми?

Бундан ташқари, ҳар бир клуб ўзининг расмий веб-сайтига эга бўлиши керак деймиз. Лекин биз кўряпмизки, сайт бўлгани билан мунтазам янгиланмайди, турнир жадваллари эски ҳолича қолиб кетган. Шунингдек, кўп клублар хавфсизлик бўйича офицер лавозимини шунчаки зарур бўлгани учун очиб қўйишган. Штатдаги одам клубга деярли келмайди, ўйинлар бўлиб ўтганидан бехабар қолиб кетади. Лицензиялаш бўйича менежерлик эса баъзи жойларда матбуот котиби зиммасига юклатилади. Шу боис ҳам матбуот котиблари ҳали қарасанг у ёққа, ҳали бу ёққа қўлда бир пачка қоғоз билан югуриб қолишади. 

Бу шунчаки барчага таниш бўлган талаблар холос. Регламентда эса ҳаммаси очиқ ва ойдин кўрсатиб ўтилган. Шундай экан, клублар ЎФФдан шаффофлик ва спорт тамойилларига қараб иш тутишни сўрашдан олдин четдан ўзларига бир қиё боқишса чакки бўлмасди. Агар регламент бўйича иш тутадиган бўлсак, олий лиганинг ярим жамоасини мусобақадан олиб ташлашга тўғри келади ва буни ҳеч ким инкор эта олмайди. 


Rating: -72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика