Latest news

18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  6 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  5 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  8 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1

"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда! News

"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда!

Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.


Айни пайтда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз ярим финал доирасида Япония билан беллашди. Ўйиннинг асосий вақти ва экстра таймлар 3:3 ҳисобидаги дуранг билан тугади. Пенальтилар сериясида эса вакилларимиз ғалаба қозонишди - 3:2.


ЯНГИЛАШ


"Ашхобод-2017"
Футзал, Ярим финал

24.09.2017
Япония - Ўзбекистон 3:3 (пенальтилар серияси - 2:3)
Голлар:
Кашо Тамуро 8, К.Шимизу 27, Ш.Хара 34 - К.Свиридов 20, Д.Абдураҳмонов 23, Д.Чориев 35

Япония (биринчи бешлик): Даиму Язава, Кото Уематсу, Юки Мурота, Казуя Шимизу, Атсуя Уемура.
Захира: Таку Миура, Шинсуке Хара, Кашо Тамура, Шота Хоригоме, Кийото Яги, Коичи Саито, Такаши Моримура, Такуя Уехара, Масая Хашимото.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Ҳусниддин Нишонов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов
Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Феруз Фаҳриддинов, Тимур Садиров, Илҳом Ҳамроев, Даврон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Акмал Хазратқулов, Дилшод Раҳматов.

Огоҳлантиришлар: К.Шимизу 22 - А.Юнусов 21, Д.Абдураҳмонов 32

Четлатиш: К.Шимизу 28



- Ғалабааа, терма жамоамиз Японияни пенальтилар сериясида 3:2 ҳисобида мағлуб этишди ва финалга йўл олишди. Ғалаба ва финал муборак мухлислар!

- Вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди - 2:2.

Пенальтиларда ҳозирча ҳисоб 2:1, японлар олдинда.

- Экстра таймларда ҳисоб ўзгармади. Финалда ким ўйнашини пенальтилар серияси аниқлаб беради. Йигитларимизга омад тилаб қоламиз.

- Иккинчи экстра тайм ҳам якунланиб бормоқда, ҳисоб ҳамон 3:3. Воқеалар ривожи бизни пенальтилар серияси томон етакламоқда.

- Учрашувнинг асосий таркиби 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Энди томонлар 5 дақиқадан иккита қўшимча тайм ўйнашади, шунда ҳам ғолиб аниқланмаса, финалчи ким бўлишини пенальтилар серияси аниқлаб беради.

- Японияликлар таркибида иккинчи голни урган Казуя Шимизу иккинчи сариқ ва кетидан қизил карточка олди. Вакилларимиз 2 дақиқа давомида бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилишади.

Терма жамоамиз аъзолари учинчи голни ўтказиб юборганларидан кейин кейинги дақиқада ҳисобни тенглаштиришди.


Rating: +77   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика