Latest news

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  14 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  40 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  63 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Тарихда бугун: Шомуродов, Шукуров ва Ҳамдамов "Бунёдкор" таркибида "Пахтакор"га қарши News

Тарихда бугун: Шомуродов, Шукуров ва Ҳамдамов "Бунёдкор" таркибида "Пахтакор"га қарши

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаётгандик.

Гарчи, қатор чемпионатлар, шу жумладан Бундеслига старт олганига қарамай ушбу лойиҳани ҳозирча тўхтатмай турамиз.

Фото Тарихда бугун: "Кака" ва бетоб қизалоқ, ҳайратдаги Нуриев ва ғазабдаги Абрамов

Бугун Суперлига яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз.

Олий лига-2017 11-тури доирасида мухлислар Тошкент дербиси гувоҳи бўлишганди. Миржалол Қосимов бошқарувидаги "Бунёдкор" жамоаси ўз майдонида Жасур Абдураимов устозлигидаги "Пахтакор"ни қабул қилган. Қизиқарли ўтган дербида Достон Ҳамдамовнинг голига Станислав Андреев жавоб қайтарган ва томонлар бир очкодан бўлиб олишганди.

Дарвоқе, Олий лига-2017нинг якунида "Пахтакор" 59 очко билан бронза мебалларини ўзиники қилган бўлса, "Бунёдкор" 52 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаганди.


Олий лига-2017
11-тур
, 17.05.2017
Тошкент, "Бунёдкор" стадиони, 2123 томошабин
"Бунёдкор" – "Пахтакор" 1:1
Ҳакамлар:
Ҳ.Рўзиев (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), А.Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: С.Ризаев

Голлар: Д.Ҳамдамов 11 - С.Андреев 71.

"Бунёдкор": 25.Мурод Зуҳуров, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (Жавоҳир Эсонқулов, 75), 10.Элдор Шомуродов (15.Фаррух Икромов, 90+1), 17.Достон Ҳамдамов, 21.Дилшод Аҳмадалиев, 28.Даврон Умиров, 29.Отабек Шукуров, 44.Миржамол Қосимов (19.Нурилло Тўхтасинов, 61)
Захира: Дилшод Ҳамроев, Жавлон Мирабдуллаев, Сардор Азимов, Хуршид Ғиёсов.

"Пахтакор": 12.Александр Лобанов, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев, 7.Азим Аҳмедов (30.Юрица Булят, 80), 8.Шерзод Каримов (20.Жасур Ҳакимов, 65), 11.Игорь Сергеев, 21.Камолиддин Тожиев, 24.Даврон Ҳошимов, 27.Достон Ибрагимов (Суҳроб Нуруллаев, 59), 28.Станислав Андреев, 29.Владимир Козак
Захира: Шохрух Раимов, Ҳожиакбар Алижонов, Жамшид Юсупов, Хушнудбек Авилов.

Огоҳлантиришлар: Р.Ашурматов 58, А.Комилов 62 - К.Тожиев 45+1, А.Ораховац 82

Учрашувни "Пахтакор"нинг собиқ ходимлари Виктор Жалилов, Григорий Колосовский ва Григорий Цейтлинлар бевосита "Бунёдкор" стадионидан кузатиб боришганди.


3 йил олдин асосий таркибда тушганлардан фақат Игорь Сергеев ва Владимир Козак ҳозир ҳам "Пахтакор"да.


"Бунёдкор" таркибида эса биргина Дилшод Аҳмадалиев қолган.


Яхши кадр.


Ўша пайтлари "Пахтакор"нинг ўйинларида Жамшид Искандаров умуман кўринмай қолганди. Унинг ўрнида Владимир Козак ҳаракат қилган.


Достон Ҳамдамов 11-дақиқадаёқ ҳисобни очганидан сўнг "Бунёдкор" захирасидаги қувонч.


Бутун учрашув давомида Отабек Шукуров Игорь Сергеевни "қўриқлаганди".


Айнан Сергеев билан тўқнашувлардан биридан сўнг Шукуров кичик жароҳат олган.

- Отабек, нечта бармоқни кўраяпсан?


Шерзод Каримов.


Жасур Абдураимов.


Игорь Сергеев.


Ҳаво анча иссиқ эди.


Миржалол Қосимов.


"Пахтакор" мухлислари.


"Бунёдкор" мухлислари кўтарган баннер.


"Бошсиз чавандоз".


Икки Қосимов қўл беришган паллани учинчи Қосимов суратга олган лаҳза)


Козак ҳимоявий ҳудуддан ҳужумкор ҳудудга ўтказилгач, ўзини яхшироқ кўрсатганди.


Камолиддин Тожиев Элдор Шомуродовга қарши.


Акром Комилов.


Жавоҳир Эсонқулов фойдаланилмаган вазиятдан кейин.


Яхши кадр.


Фарруҳ Икромов ўшанда захирадан майдонга туширилган ва фаол ўйнаганди.


Лобанов шерикларини қўллаб-қувватламоқда.



Александр Лобанов: “Дуранг адолатли бўлди”


Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика