Latest news

20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  0 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  0 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  5 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  37 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  34 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0

"Ал Ҳидд" бош мураббийи: "Эртага ютсак сенсация бўлмайди" News

"Ал Ҳидд" бош мураббийи: "Эртага ютсак сенсация бўлмайди"

"Насаф" - "Ал Ҳидд" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози ва футболчиси иштирок этди.
Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Ал-Ҳидд” жамоасининг бош мураббийи Муҳаммад Алшамлан ва жамоа ҳимоячиси Саид Муҳаммад Аднан иштирок этишди.

- Аввало барчага Ассалому алайкум. Ўзбекистонда эканлигимдан хурсандмиз. Бизни илиқ кутиб олишгани учун маҳаллий ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Мен "Ал Ҳидд" жамоасига келганимга 3 ҳафта бўлди. Қисқа вақт бўлса ҳам жамоа билан тил топишиб кетдим. Бизнинг жамоа ўз вақтида бундай савиядаги мусобақаларда иштирок этишган. "Ал Ҳидд" икки карра Баҳрайн чемпиони ҳисобланади. "Насаф" эса ОЧЛда кўп бор ўйнаган ва тажрибали жамоа. Футболчиларимдаги истак ва шижоат туфайли ғалаба қозонишимиз мумкин. Футболда сенсациялар ҳам бўлиб туради. "Насаф" ўз уйида ўйнаши уларга устунлик бериши мумкин. Ўзбекистонда мавсум бошланмагани рақибимизга таъсир қилади деб ўйламайман. Мен Тошкентга ғалаба учун келдим, - дейди бош мураббий.  

- Мураббий айтиш мумкин бўлган барча гапларни айтиб бўлди. Барчаси эртага майдонда ҳал бўлади", - дейди ҳимоячи Саид Муҳаммад Аднан.



- Футболда сенсациялар ҳам учраб туради дедингиз. Демак, эртага ғалаба қозонсангиз сиз учун сюрприз ёки сенсация бўладими? 

- Йўқ. Сюрприз бўлмайди. Сабаби иккала жамоа савияси бир бирига яқин. "Ал Ҳидд" Баҳрайн чемпиони ва Суперкубогида ғолиб чиққан. Яъни эртага ғалаба қозонсак мен учун сюрприз бўлмайди. Ҳар қандай мураббий ҳар бир ўйиндан олдин ғалабани кўзлаб майдонга тушади. Шу жумладан мен ҳам.

- "Насаф" ҳақида нима дея оласиз? Яна бир савол "Ал Ҳидд"га яқинда келдингиз. Жамоани қандай фалсафа асосида ўйнатмоқчисиз?

- "Насаф"да Драган Черан, 14 ва 37-рақамларда ўйнайдиган футболчилар хавфли. Бундан ташқари терма жамоа дарвозабони ҳам ўйнайди. Фалсафамга келсак эртага ғалаба қозониш.

- Мураббий бунга қадар қайси жамоаларда ишлаган?

- Баҳрайннинг "Риффа" клубида фаолият олиб борганман. Бир йил олдин ўша клубда ишлардим.



- "Ал Ҳидд" Баҳрайн чемпиони, лекин бу мавсум жамоа учун оғир ўтмоқда. Бунга қўшиласизми?

- Мен ўтган ўйинлар ҳақида гапиришни истамайман. Доим келажакка интиламан. Эртага ғалаба қозонишга уринамиз.

- "Ал Ҳидд" клубининг маъноси қандай?

- Денгиз тугайдиган жойдаги шаҳарча.

- Сўзим сўнггида барчаси учун раҳмат айтмоқчиман. Тошкентда вақтимни жуда яхши ўтказаяпман. Ўзбекистонга раҳмат.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика