Latest news

12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  6 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  23 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  8 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  19 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  2 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2

"12-сектор"нинг илк меҳмони Аброр Турсунов News

"12-сектор"нинг илк меҳмони Аброр Турсунов

Бугундан бошлаб сайтимизда янги, "12-сектор" номли лойиҳани ишга туширишга қарор қилдик.

Ушбу лойиҳага кўра, сайтимизда фаол, одобли, намунавий томонлама ўзини кўрсата олган фойдаланувчиларимиз ушбу лойиҳа меҳмони бўладилар. Демак, дастлабки меҳмонимиз "Abror Tursunov" никидаги мухлисимиз бўлди.


Исм-шарифи: Аброр Турсунов.
Туғилган жойи:
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри.
Туғилган санаси:
1989 йил, 22 декабр.
"Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти"да таҳсил олган.
Айни пайтда "Сифат маркази" ходими.





- Сайтимизга қачондан бери кирасиз ва у сизни нимаси билан қизиқтиради?
- Тахминан 2010 йилнинг охирларидан. Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогидан олдин сайтнинг фойдаланувчисига айланганман. Сайтнинг менга ёқадиган томони шундаки, championat.asia бошқаларга нисбатан ҳаққоний, реалликка яқин деб ҳисоблайман.

- Олий лигамизда кимга ишқибозлик қиласиз?
- Фақат "Пахтакор"га. Эсимни таниганимдан бери ушбу жамоанинг мухлисиман.

- Гулистондан экансиз, истармидингиз Гулистонда ҳам ҳақиқий, рақобатбардош жамоа бўлишини?
- Албатта. Фақат бунинг учун футболга эътибор кучли бўлиши зарур. Айни пайтда эътибор йўқ.+

- Ўзбек футболида нима ёқади-ю, нима ёқмайди?
- Нима десам бўларкин-а? Жамоамизнинг, Терма жамоалар марказининг бошқарув услублари менга ёқмайди. Ёшларимиз кўрсатаётган натижалар эса кишини хурсанд қилади.

- Сайтдаги юзерлардан кимларни эътироф этасиз?
- Тўғрисини айтсам, "коммент"ларни кўп ҳам кузатмайман. Ўзим ҳам камдан-кам фикр қолдираман. "I Love Uzb" номли мухлис билан бир жойданмиз. Ўтган йил декабр ойида сайтингиз орқали ташкиллаштирилган футбол мусобақасига ҳам Гулистондан у билан бирга келганмиз.

- Сайтда яна нималар қилишимизни истаган бўлардингиз?
- Сайтдаги яхши лойиҳалар тўхтаб қолди. Шулардан "12 ой, 12 вилоят", "Кеча, бугун, эртага" лойиҳаларини давом этишини истайман. Умуман олиб айтганда эса, барчаси жойида. Сайт дизайни ҳам шу ҳолича қолишини хоҳлайман.

- FIFA.UZ лойиҳасида энг эсда қоларли ёки аламли тур қайси бўлган? Масалан, бирор футболчини сотиб юборганингиздан сўнг у голлар уришни бошлаган...
- Шунга ўхшаш ҳолатлар Пишур ва Сергеев билан бўлиб туради. Уларни жамоага сотиб олишим билан гол уришдан тўхташади, сотиб юборишим билан эса голлар уришни бошлашади.


Азиз Тўхтамуродов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика