Latest news

14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  0 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  5 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  25

"12-мухлис"да “ФутболN1”! News

"12-мухлис"да “ФутболN1”!

Лойиҳанинг иккинчи иштироки, “Бухоро” жамоасининг ашаддий мухлиси, “ФутболN1” никидаги Нодир ака бўлдилар.
- Нодир ака футболга неча ёшингиздан бошлаб қизиқасиз?
- Бунинг тарихи узун. Ҳамма қатори болалигимдан қизиқаман, аниқроғи 1989 йил 3-синфда ўқиб юрган пайтларимдан.

- Хоббингиз нима?
-Хоббим албатта футбол.

- Кумирингиз ким?
- Кумирим собиқ "Нурафшон" (Бухоро) дарвозабони раҳматли Александр Титьянов. Унинг ҳаракатлари, сейвлари, тўпни олиб қўйишларига қойил қолардим.

- Ҳозирда қайси дарвозабон мухлисисиз?
- Кейлор Навас.

- "Бухоро" жамоасинг кўп йиллик ашаддий мухлисисиз. Жамоа иштирокидаги энг эсда қолган ўйин қайси?
- Ҳаммасини ёзаман десам роман ёзишимга тўғри келади. Биттасини айтаман 1995 йил "Нурафшон" - "Янгиер" 1:2 ўйини жанги ҳеч эсимдан чиқмайди.

- Биринчи марта қайси футболчининг формасини сотиб олгансиз?

- Ринат Дасаевнинг формасини.

- Қайси футболчилар билан бир жамоада ўйнашни хоҳлардингиз?

-Ўзимиздан Сардор Рашидов, хориждан Роббен билан бир жамоада ўйнашни хоҳлардим.

- Танланг: 1."Бухоро" ОЧЛда чемпион бўлади лекин 1-лигага тушиб кетади. 2.Олий лигада доимий совринли ўринларда юради?

- Иккинчи вариантни танлардим.

- Миллий терма жамоамиз ЖЧга чиқолмаган йилларини эслаб афсусланасизми?

- Йўқ, насиб қилмаган экан афсусланмайман. Чунки келажакда албатта чиқамиз ЖЧга Худо хохласа.

- Қайси хонандани мухлисисиз ва охирги ўқиган китобингиз қайси?

- Тохир Содиқов қўшиқларини маза қилиб эшитаман. Худойберди Тўхтабоевни "Сариқ девни миниб" асарини маза қилиб ўқиганман. Тўғриси анча йил бўлди китоб ўқимаганимга.

- Ҳаётингиздаги унутилмас кун ва ўйин?
- Балки ишонишмас лекин бу бир кунда бўлган. 2005йил 8 июнь куни уйланганман, ўша куни ЖЧ-2006 саралашида Саудия Арабистони билан ўйнаганмиз. Ўйинни жонли эфирда кўролмагандим, 0:3 ҳисобида ютқазгандик.

-Ҳолис танланг, Ўзбек футболи ёки Европа футболи?
- Энг муҳими миллий терма жамоамиз ўйини. Қолгани иккинчи даражали.

Одатга кўра “ФК Давр”дан шеър. “Реал” ва “Барселона” мавзусини давом эттирамиз. 
Қарадим-у тақвимга.
Беихтиёр дедим "Ў".
Тел қилдим амакимга:-
"Бугун эл-классико!".

Бугун зўр ўйин бўлар.
Ҳаммага қийин бўлар.
Кимдир кимга "ем" бўлар.
Бугун эл-классико!

Чироқ ўчиб қолса деб.
Қўйдим движок обкеб.
Кўришар қўшнилар кеб.
Бугун эл-классико!

Эрталабдан сайтларда.
Хатто тушлик пайтларда.
Таърифланар байтларда.
Бугун эл-классико!

Фаол бугун юзерлар.
Ҳозирча "дўст, узурлар".
Тунда асаббузурлар.
Бугун эл-классико!

Кимлардир гаров ўйнар.
Яъниким қимор ўйнар.
Футболни биров ўйнар.
Бугун эл-классико!

"Бугун ютади "Реал".
Натижа ҳозирдан ҳал".
Деди кимдир бир маҳал.
Бугун эл-классико!

"Ютади бугун "Барса".
"Реал" унга ҳеч нарса.
Жавоб берди бир кимса.
Бугун эл-классико!

Натижа қандай бўлар.
Барибир шу иш бўлар.
Не бўлар? Жанжал бўлар.
Бугун эл-классико!

Юзерлар бир-бирин "ер".
Оғзига келганин дер.
Админларга сабр бер.
Бугун эл-классико!

Асабимни асрайман.
Хотиржамгина ухлайман.
Узр, сайтдан чиқай ман.
Бугун эл-классико!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика