Latest news

00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  0 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  1 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  69 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1

Андрей Микляев: "Эртанги баҳс мусобақа жадвалига катта таъсир ўтказади" News

Андрей Микляев: "Эртанги баҳс мусобақа жадвалига катта таъсир ўтказади"

"Локомотив" ва "Сепахон" ўртасидаги ўйиндан олдин мезбонлар устози Андрей Микляев ва ярим ҳимоячи Сервер Жепаров матбуот-анжуманида иштирок этди.

"Тушуниб турганингиздек эртанги баҳс мусобақа жадвалига катта таъсир ўтказади. Гуруҳдан чиқиш учун катта қадам ташлаш учун ғалаба қозонишимиз керак. Барча футболчилар ўйинга тайёр. Фақат ҳимоячи Неманья Яничич жароҳат олган. Эртага ғалаба қозонишга уринамиз", - дейди Микляев.

"Эртага чиройли ва ҳужумларга бой ўйин бўлишини кутаяпман. Эрондаги баҳсда бу жамоага қарши ўйнаш мумкинлигини кўрсатдик", - дейди Жепаров. 


- Рақиб сафида энг хавфли футболчилар кимлар? 

- "Сепахон"да тўрт нафар легионер бор. Айнан улар жамоа етакчиси ҳисобланади. Фозил Мусаев, Ибричич, Падовани ва Чимба. Рақибни яхши ўрганиб чиқа олдик. 

- Ислом Тўхтахўжаевнинг ҳолати қандай? Эртага ўйнай оладими?

- Умид қиламизки барчаси яхши бўлади. Кеча умумий гуруҳда машғулот ўтказди. Шундай экан барчаси яхши бўлади деб ўйлайман. 

- Рақиб устози ўтган ўйиндаги об-ҳаво "Локомотив"га ёрдам берди деб айтди.  

- Эртага ҳам ёмғир ёғиши кутилмоқда (кулади). Ўтган ўйинда тезкор гол урдик ва осон ўйнадик. Бу футбол. Бу ерда кўп нарса ҳал қилади. 

- "Локомотив" сафарда ўз майдонидагидан кўра яхшироқ ўйнаётгандек туюлмоқда?

Сервер Жепаров: - Бундай эмас. Кимга қарши ўйнашимизга кўпроқ боғлиқ. Эртага ОЧЛда ўз уйимиздаги иккинчи ўйинни ўтказамиз. Кўрамиз натижа қандай бўлар экан.

- Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчилари эртанги баҳсга тайёрми?

- Ҳа, миллий терма жамоа аъзолари эртанги баҳсга тайёр.




Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика