Latest news

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  4 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  7 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  267 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

11 август куни “Пахтакор 79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилади News

11 август куни “Пахтакор 79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилади

11 август, куни “Пахтакор-79” жамоаси аъзоларини вафотига сабаб бўлган авиафалокат содир бўлганига 37 йил бўлади.
Мана шу муносабат билан, ушбу санада, Тошкентда бир неча тадбирлар бўлиб ўтади.

Аввалига, 09:00да футбол жамоатчилиги “Пахтакор” стадиони ҳудудида жойлашган “Пахтакор-79” ёдгорлиги олдида жамланади. Бу ердаги хотирлаш маросими якунлангач, йиғилганлар авиафалокат оқибатида дунёдан кўз юмган “Пахтакор” футболчилари дафн қилинган Боткин қабристонига ташриф буюришади.

Тадбирларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин.

Шуни ҳам қайд этиш лозимки, 5-10 август кунлари давомида болалар ўртасида Тошкентда “Пахтакор-79” хотира турнири бўлиб ўтади.

1979 йил авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган жамоа аъзолари хотирасини ёд этиш мақсадида ўтказиладиган турнирда мамлакатимизнинг 12 жамоаси 2001 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар билан иштирок этади. Бухоро, Урганч, Самарқанд, Жиззах, Чуст, Термиз, Қўқон, Олмалиқ жамоалари билан бирга "Пахтакор", "Пахтакор-2" (2002 йил) ва БЎСМ-16 жамоалари турнирда қатнашади.
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика