Latest news

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  3 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

International

Russia

EURO Grp. B .

21/06/2016, 01:00

3
:
0
Finished

Wales

Aaron Ramsey - 11', Neil Taylor - 20', Gareth Bale - 67'

Stadium: 28840 spectators

Referee: Jonas Eriksson

45'
90'
46'  Vasili Berezutski (Aleksey Berezutski)
52'  Roman Shirokov (Aleksandr Golovin)
64'  Pavel Mamaev
70'  Fedor Smolov (Aleksandr Samedov)
11'  Aaron Ramsey
11'  Joe Allen
17'  Sam Vokes
20'  Neil Taylor
67'  Gareth Bale
67'  Aaron Ramsey
74'  Joe Allen (David Edwards)
76'  Joe Ledley (Andy King)
83'  Gareth Bale (Simon Church)
  • Ўйинни биз билан бирга кузатиб борганлигингиз учун ташаккур! "СА"дан узоқлашманг!
  • Ўйин якунланди! Россия терма жамоаси Европа чемпионатини шармандаларча тарк этмоқда!
  • 90'
    Ҳакам икки дақиқа вақт қўшиб берди
  • Факт: Гарет Бэйл ушбу Европа чемпионатининг гуруҳ босқичларидаги барча ўйинларида гол киритган ягона футболчига айланди.
  • 86'
    Дзюбааа... Унда ҳисобни қисқартириш имконияти пайдо бўлганди. Аммо, лекин, бироқ...
  • 83'
    Ўйин қаҳрамони Гарет Бэйл қарсаклар остида майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига ўйинни Саймон Чёрч давом эттирадиган бўлди
  • 83'
    Россия терма жамоаси ҳар жабҳада бугун ютқазди... Афсус!
  • 79'
    Игнашевичнинг жаримадан берган зарбаси эса жуда жуда ноаниқ...
  • 77'
    Ледли ўрнига Кинг майдонга тушди уэльсликлар сафида
  • 74'
    Аллен ўрнига Эдвартс майдонга тушди
  • 72'
    Англия - Словакия ўйинида ҳалиям ҳисоб очилгани йўқ - 0:0. Агар шу ҳисоб сақланиб қоладиган бўлса, Уэльс терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган ҳолда кейинги босқичга чиқади!
  • 70'
    Русларда сўнгги ўзгариш: Смолов ўрнига Самедов ўйинни давом эттиради
  • 67'
    ГООООЛЛЛ!!! Бэйл ниҳоят мақсадига эришмоқда! Рэмзининг етказиб берган тўпини у Акинфеев дарвозасига киритди ва ҳисобни янада йириклаштирди - 0:3!
  • 65'
    Мамаев Алленга қўполлик қилгани учун сариқ карточка билан жазоланди
  • 63'
    Глушаковнинг берган зарбаси хавфли кўриниш олган бўлсада, ноаниқ...
  • 58'
    Гарет Бэйлнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ. Акс ҳолда, "Реал" футболчисининг ушбу чемпионатдаги жарима тўпидан киритган учинчи голини кўришимиз мумкин эди.
  • 55'
    Бэйллл.... Акинфеев яна жамоаси жонига оро кирмоқда!
  • 52'
    Россияда яна ўзгариш: Головин ўрнига Широков ўйинни давом эттиради
  • 48'
    Уэльс футболчилари яна олдинга ўтишмоқда...
  • 46'
    Танаффусда россияликлар таркибида ўзгариш бўлди: Василий Березуцкий ўрнига Аликсей Березуцкий майдонга туширилди
  • Иккинчи бўлим бошланди!
  • БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ТАНАФФУС!
  • 45+1'
    Уххх... Бэйлдан навбатдаги рейд. Бироқ, Рэмзига якуний зарбани беришда бироз омад етишмади
  • 45'
    Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа қўшиб берди
  • 43'
    Айтганча, ушбу ўйинда киритилган голларни одатдагидек championat.asia сайтининг телеграмдаги каналида томоша қилишингиз мумкин!
  • 41'
    Британияликлар иккинчи қаватда Россия терма жамоаси футболчиларига умуман "нон" бераётганлари йўқ
  • 38'
    Бэйлдан чап оёқда берилган кучли зарбааа... Дарвозабон ўз ўрнида!
  • 37'
    Ҳакам Дзюбанинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолганлигини эътироф этди...
  • 34'
    Кокорин узоқдан зарба берди. Бироқ, бу самара бергани йўқ...
  • 29'
    Гарет Бэйлллллл.... Нималар қиляпти у? Рус футболчиларини кетма кет алдаб ўтиб кетган футболчи зарба беришни ҳам уддасидан чиққанди. Ҳайрият, Акинфеев бу вазиятда ўзини кўрсатди. Акс ҳолда...
  • 27'
    Зарбаааа... Дзюбааа... У ҳозир ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Афсуски, рақиб футболчилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбордилар
  • 24'
    Комбаров бурчакдан тўпни узатиб берганди. Аммо, бу рақиб посбони учун қийинчилик туғдиргани йўқ
  • 20'
    ГООООЛ! ГОЛЛЛЛ! 0:2! Гарет Бэйлнинг етказиб берган тўпидан сўнг Тейлор рақиб дарвозаси томон зарба берди. Унинг дастлабки зарбасини Акинфеев бартараф этди. "Добивания"да эса уэльслик футболчи ўз мақсадига етди ва рақиб дарбозасини ишғол қилди - 0:2!
  • 17'
    Сем Воукс рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди
  • 16'
    Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса Англия ва Словакия терма жамоалари ўзаро куч синашмоқдалар. "Если что" ўша ўйиндан ҳам сайтимиз ҳодимлари томонидан матнли трансляция олиб борилмоқда
  • 13'
    Ўтказиб юборилган голдан сўнг россияликларда вазият янада оғирлашди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, рус биродарларимизни бугун фақат ва фақат ғалаба қониқтиради...
  • 11'
    ГООЛЛЛЛЛЛ..... Аарон Рэмсииии. Уэльслик футболчи рақиб ҳимоячилари орасидан қочиб кетди ва тўпни Акинфеев дарвозасига йўллаб ҳисобни очмоқда
  • 8'
    Ана энди россияликлар ҳужум уюштиришганди. Аммо, ҳимоячи Кокринга имкон бермади
  • 7'
    Умид қиламизки, бугун очиқ ва томошабоп футбол кўрамиз.
  • 5'
    Уэльсликлар олдинга ўтишга уринишмоқда...
  • 2'
    Ухххх.... Эрталабдан хавфли вазияттттт.... Гарет Бэйллллл! Унинг зарбасини Акинфеев бартараф этди. "Добивания"да турган футболчи эса ўйиндан ташқари ҳолатда эди...
  • 1'
    Ўйинни россиялик футболчилар бошлаб беришди
  • БОШЛАДИККККК!!!!
  • Баҳс бошланишига барча нарса тайёр!
  • Мамлакатлар мадҳиялари янграб ўтдиии...
  • Руслар оқ, британияликлар эса қизил рангли либосларда майдонда ҳаракат қиладилар
  • Тулуза шаҳридаги стадионга жамоалар чиқиб келишмоқда!
  • Хўўўўш? Ўйин бошланишига оз вақт қолмоқда. Бугун кимга мухлислик қиламиз?
  • Уэльс: Ханесси, Гантер, Честер, Э.Уильямс, Дэвис, Тейлор, Аллен, Лэдли, Рэмзи, Бэйл, Воукс.
  • Россия: Акинфеев, Смольников, Березуцкий, Игнешевич, Комбаров, Мамаев, Глушаков, Кокорин, Широков, Смолов, Дзюба.
  • Терма жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди:
  • Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Соат 23:55да бошланадиган Россия ҳамда Уэльс терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади
Яндекс.Метрика