Latest news

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  2 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  7 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  23 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди News

Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлига 6-тур доирасидаги ОКМК – "Сўғдиёна" ўйини якунланди.

ОКМК – "Сўғдиёна" 3:2

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Музаффар Ёқубов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

ВАР: Илгиз Танташев

АВАР: Руслан Серазитдинов

Комиссар: Ойбек Давлетмуродов

Голлар: 0:1 – 47, Люпчо Дориев (Отабек Аҳадов), 1:1 – 52, Али Абдураҳмонов (Асадбек Собиржонов), 1:2 – 57, Люпчо Дориев (Эҳсони Паншанбе), 2:2 – 74, Хуршид Ғиёсов (Дилшодбек Аҳмадалиев), 3:2 – 83, Хуршид Ғиёсов (Азиз Холмуродов)

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов (8.Азиз Холмуродов, 63), 5.Гиорги Папава (9.Рубен Санчес, 76), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 15.Ойбек Рустамов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов (21.Саидавзалхон Аҳроров, 46), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23. Ажак Рияк (27.Али Абдураҳмонов, 46), 77.Нодирбек Абдураззоқов, 99.Асадбек Собиржонов (10.Хуршид Ғиёсов, 60)

Захира: 4.Миржамол Қосимов, 13.Элдорбек Бегимов, 25.Дилшод Ёқубов, 28.Арихиро Сентоку

"Сўғдиёна": 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Зоир Жўрабоев (42.Сардорбек Эркинов, 87), 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Хондамир Мустафоқулов, 8.Суҳроб Иззатов (23.Сардорбек Ҳошимов, 87), 9.Самандаржон Мавлонқулов, 14.Люпчо Дориев, 17.Эҳсони Паншанбе (6.Самандар Синдаров, 78), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 34.Дилшодбек Мисралиев (32.Нодиржон Сойибов, 63)

Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 5.Беҳруз Жуматов, 20.Фазлиддин Омонкелдиев, 28.Станислав Андреев, 99.Умидбек Султонов

Огоҳлантиришлар: Аҳмадулло Муқумжонов (38), Сардорбек Эркинов (90+4)

Четлатиш: Эҳсоне Пайшанбе (90+1)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+4. Сардорбек Эркинов қўпол ўйин учун сариқ карточка билан жазоланди.

90+1. Захирадаги Эҳсоне Пайшанбе ҳакамга эътироз билдиргани учун майдондан четлатилди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Сўғдиёна" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

83. ГОЛ! Ғиёсов рақиб жарима майдонида ўз маҳоратини намойиш этиб, икки рақибини доғда қолдирди ва ўткир бурчакда турганига қарамай, "Сўғдиёна" дарвозасини аниқ нишонга олди!

80. ОКМК футболчисининг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Собиров қийинчилик билан қайтарди.

79. Дориевнинг чап қанотдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

78. "Сўғдиёна" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

74. ГОЛ! Хуршид Ғиёсов ўнг қанотдан узатилган тўпни бош билан "Сўғдиёна" дарвозасига тўғрилаб қўйди ва ҳисобни тенглаштирди!

71. "Сўғдиёна" жарима майдонида тўп учун курашда икки жамоа футболчилари тўқнашиб кетди.

67. Рустамов томонидан йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади.

63. Икки жамоа таркибида биттадан ўзгариш амалга оширилди.

61. Мисралиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

57. ГОЛ! Дориев рақиб жарима майдони яқинида тўпни қабул қилиб олиб, ОКМК дарвозасининг пастки узоқ бурчагини аниқ нишонга олди ва дублга эришди!

53. Зарба! "Сўғдиёна" футболчиси томонидан йўлланган зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

52. ГОЛ! Бурчакдан узатилган тўпни Абдураҳмонов "Сўғдиёна" дарвозасига жойлаб қўйди!

47. ГОЛ! Чап қанотдан тўп қабул қилган Дориев узоқ масофадан ОКМК дарвозасини аниқ нишонга олди! 46. Иккинчи бўлим бошланди. Тайм аввалида ОКМК икки ўзгаришга қўл урди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. Зарба! Собиржоновнинг ўнг қанотдан узатмасига Абдураззоқов бош билан зарба йўллади. Собиров тўпни эгаллаб олди. 

38. Муқумжонов Қаҳрамоновни қоидабузарлик билан тўхтатгани учун огоҳлантирилди. 

37. Зарба! Бурчак узатмаси зарба билан якунланди. Илёсовдан сейв!

36. Дориевнинг узатмасини ушлаб олишга уринган Илёсов тўпни эгаллай олмади. Бурчак зарбаси.

35. Ўзидан қочиб кетаётган Мавлонқуловни йиқитган Тўхтахўжаев жазосиз қолди. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди.

32. "Сўғдиёна"нинг чап қанотдан бошлаган ҳужуми Дориевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

31. ОКМКнинг навбатдаги ҳужумидан сўнг тўп Абдураззоқовдан майдонни тарк этди.

29. Абдураззоқов томонидан йўлланган зарба "Сўғдиёна" ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

27. Хавфли вазият! Меҳмонларнинг қарши ҳужуми Мавлонқуловнинг яқин масофадан йўлланган ноаниқ зарбаси билан якунланди.

24. Рустамовнинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. 

19. Дориев яна ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

15. Рақиб ҳужумчиси билан бирга-бир вазиятда тўқнашиб кетган Илёсов енгил шикастланди.

14. Зарба! Абдураззоқов томонидан бошланган ҳужум Папаванинг зарбаси билан якунланди, бироз ноаниқ.

13. Дориев томонидан йўлланган зарбани Илёсов эгаллаб олди.

13. Хавфли вазият! Аҳамадалиевнинг ўнг қанотдан узатмасини Муқумжонов тўхтатмасдан дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, аммо тўпга оёғи етмай қолди.

11. Хавфли вазият! "Сўғдиёна"нинг қарши ҳужуми Дориевнинг зарбаси билан якунланди. Аммо у офсайдда қолиб кетган экан.

10. Хавфли вазият! Собиржоновнинг бурчак узатмаси зарба билан якунланди. Собиров дастлаб тўпни қўлидан чиқариб юборди, иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди.

9. Абдураззоқовнинг узатмасини меҳмонлар футболчиси майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8. Мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлди. Рустамовга нисбатан фол ишлатилди. Стандарт вазият.

7. ОКМКнинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми бесамар якунланди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. ОКМК оқ-кулранг, "Сўғдиёна" оч пушти-қора рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика