Latest news

12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  6 11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  2 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  2 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  4 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  2 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  22 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  4 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  6 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  13 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2

Зукко мухлис танлови №5. Икки киши ғолиб бўлди News

Зукко мухлис танлови №5. Икки киши ғолиб бўлди

Сайтимизда бўлиб ўтган Зукко мухлис танловининг бешинчи қисмининг ғолибларини бироз кечроқ бўлса ҳам эълон қиламиз.
Бу сафарги тест саволларининг тўрттасига икки нафар иштирокчиимиз ("DOSTONBEK_UZ" ва "Qaymogiddin") тўғри жавоб бера олишган. Биз уларнинг иккаласини ҳам ғолиб деб эълон қиламиз.

5та савол мухлислар ҳукмига чоршанба куни ҳавола қилинганди. Саволларнинг жавоблари билан танишиб олинг.

Тўғри жавоб: Б С С Д Б

Зукко мухлис танлови № 5:
1.   Олий лига учрашувида бир жамоа шарафини ҳимоя этган уч ака-ука қайси пунктда тўғри кўрсатилган?

А) Ака-ука Ҳошимовлар ва Бозоровлар.
Б) Ака-ука Дўрмонов ва Тожиевлар.
С) Ака-ука Бозоров ва Тожиевлар.
Д) Ака-ука Кападзе ва Ҳошимовлар.

2.   Чемпионатимиз тарихида жамоаси билан 2 ўйинда ғалаба қозониб кейин техник мағлубият сабаб ютуқдан маҳрум бўлган дарвозабон ким бўлиши мумкин?
А) Олег Қаҳҳоров, Б) Герман Бежденежних, С) Пётр Гизимчук, Д) Қобил Олимжонов.

3.   Ўзбекистон олий лигасида нечта учрашувни хорижлик ҳакамлар бошқаришган?
А) 6та.
Б) 10та.
С) 4та.
Д) 5та.

4.   Ўзбекистон чемпионатларида энг кўп ўйин бошқарган Ноил Лутфуллин ҳисобланади. У неча марта олий лига бош ҳакамлигини бажарган?
А) 282, Б) 251, С) 274, Д) 260

5.   Ўзбекистон чемпионатида бир жамоа энг кўп неча марта номини ўзгартирган?
А) 6, Б) 5, С) 7, Д) 4.



Совғани олиш учун сайт маъмурияти билан боғланишингиз мумкин. asia@championat.asia.

Эслатиб ўтамиз, ҳар чоршанба куни “Зукко мухлис танлови” бўлиб ўтади. Сайтимизни кузатиб боринг. Футболдаги билимингизни синаб кўринг ва совғаларга эга бўлинг.


Ғолибларни маълум қилиш кеччикани учун сайт маъмурияти барча мухлислардан узр сўрайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика