UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  12 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  67 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Зукко мухлис танлови №5 Янгиликлар

Зукко мухлис танлови №5

Бугун чоршанба, одатдагидек Бахтиёр Ширинов томонидан ўтказилаётган «Зукко мухлис» танлови бўлиб ўтади.
Ўтган тўрт босқичда танловимизда фаол қатнашган мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.

Танловни янада қизиқарли ва кенг қамровда ўтишини хоҳлаб, бундан буён саволлар тест кўринишида ҳукмингизга ҳавола этилади.

Қуйидаги тест саволларига энг биринчи ва энг кўп тўғри жавоб берган иштирокчи ғолиб бўлади. Битта иштирокчи икки ва ундан ортиқ жавоб берса унинг фақат дастлабки жавоби қабул қилинади. Шу боис биринчи жавобингизни аниқ ёзинг. Кейингилари ҳисобга ўтмайди. Барчага омад! (Жавобларни 1А, 2А, 3А.. шаклида ёзиб қолдиринглар)


Зукко мухлис танлови № 5:
1.   Олий лига учрашувида бир жамоа шарафини ҳимоя этган уч ака-ука қайси пунктда тўғри кўрсатилган?

А) Ака-ука Ҳошимовлар ва Бозоровлар.
Б) Ака-ука Дўрмонов ва Тожиевлар.
С) Ака-ука Бозоров ва Тожиевлар.
Д) Ака-ука Кападзе ва Ҳошимовлар.

2.   Чемпионатимиз тарихида жамоаси билан 2 ўйинда ғалаба қозониб кейин техник мағлубият сабаб ютуқдан маҳрум бўлган дарвозабон ким бўлиши мумкин?
А) Олег Қаҳҳоров, Б) Герман Бежденежних, С) Пётр Гизимчук, Д) Қобил Олимжонов.

3.   Ўзбекистон олий лигасида нечта учрашувни хорижлик ҳакамлар бошқаришган?
А) 6та.
Б) 10та.
С) 4та.
Д) 5та.

4.   Ўзбекистон чемпионатларида энг кўп ўйин бошқарган Ноил Лутфуллин ҳисобланади. У неча марта олий лига бош ҳакамлигини бажарган?
А) 282, Б) 251, С) 274, Д) 260

5.   Ўзбекистон чемпионатида бир жамоа энг кўп неча марта номини ўзгартирган?
А) 6, Б) 5, С) 7, Д) 4.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика