Latest news

12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  0 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  4 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  1 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  0 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  61 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  11 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  6

Зокиржон Нурматов: "Бунёдкор" билан шартномам тугамоқда" News

Зокиржон Нурматов: "Бунёдкор" билан шартномам тугамоқда"

"Бунёдкор" жамоаси кечадан машғулотларни бошлади. Машғулотлар давомида бир қанча янги ўйинчилар кўрикдан ўтишмоқда.
Бундан ташқари клубнинг бир қатор ёшлари асосий жамоа билан бирга машғулот ўтказишмоқда. Ана шундай ёшлардан бири Зокиржон Нурматовни суҳбатга тордик.

-Зокиржон, "Бунёдкор" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Шу ҳақида фикрларингиз қандай?
-Ҳа машғулотларни бошладик. Машғулот давомида енгил машқларни бажардик.

-Жамоага янги келиб қўшилганлар борми?
-Ҳа бор. “Нефтчи”дан Шукур Пўлатов, Хуршид Хўжаев, Ислом Ёқубов, “Насаф”дан Жаҳонгир Жиямуродов, “Бухоро”дан Воҳид Шодиев биз билан бирга машғулот ўтказишмоқда.

-Жамоа билан тузган шартномангиз тугаб бораяпти...
-Ҳа. 31 декабрь куни жамоа билан тузган шартномам тугайди.

-Клубдагилар янги битим таклиф этишдими?
-Хозирча йўқ.

-Бўлмаса бошқа жамоалардан чорловлар бўлаётгандир?
-Яшира олмайман. Икки жамоадан жиддий таклиф тушди.

-Айнан қайси жамоалардан?
-Бунисини айта олмайман.

-Таклифларни кўриб чиқсангиз керак?
- Агар “Бунёдкор” янги шартнома таклиф қилмаса таклифларни кўриб чиқмоқчиман. Чунки “Бунёдкор”да кўп вақт ўйин амалиётисиз қолиб кетдим.


Комилжон Икромов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика