Latest news

16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (онлайн натижа)  10 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  2 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Зоир Тўрақулов: “Муборакда халқ учун футболдан бошқа нарса йўқ” News

Зоир Тўрақулов: “Муборакда халқ учун футболдан бошқа нарса йўқ”

Қашқадарёдаги таниқли мураббийлардан бири Зоир Тўрақулов билан Муборакда учрашдик. “Машъал” – “Насаф” учрашувини кузатиш асносида 53 ёшли мураббий билан суҳбатлашдик.
Айтиш лозимки, Зоир ака ўз вақтида Муборак жамоасида ўйнаган. Аввало мураббий билан шу ҳақда суҳбатни бошладик.

- Илгари “Машъал” жамоасида футболчи сифатида хизмат қилганман – дея гап бошлади Тўрақулов. Лекин ҳозирча мураббий сифатида ишлаш ҳозирча насиб этмади. 1993 йилдан то 1995 йилга қадар шу ерда ўйнадим. Жамоа у пайтлар биринчи лигада иштирок этарди. 1995 йили кучлилар сафига чиққанмиз. Олий лигадаги дебют мавсумнинг бошида 5та ўйинда иштирок этдим. Кейин яна биринчи лига иштирокчиси “Динамо-Насаф”га кетганман. Хуллас 38 ёшимга қадар футбол ўйнаганман.

- “Машъал”да ўйнаган йилларингизни эсласак. Ўша пайтларда қайси мураббийлар билан бирга ишлагансиз?
- Мураббийлар штабида Вячеслав Хан, Абдурахмон Юмангулов, Борис Серастанов фаолият юритганди. Албатта улар билан бирга ишлаш менга осон бўлган. Сабаби Хан ва Юмангулов билан унгача бирга футбол ўйнаганмиз. Улар футболчиликни якунлаб энди-энди мураббийликни бошлаётган кезлар эди. Шунга қарамай мураббий сифатида ёмон ишлашмаган. Жамоада тартиб-интизом бўлган. Ҳамма ўз ишига жиддий ёндошган. Бироқ жамоа олий лигага чиққанидан сўнг раҳбарият бошқарув постига Валерий Лёткинни олиб келишга қарор қилганди. Жамоа бошлиғи сифатида Сергей Кобаков ишлаган. Албатта Нуриддин ака Зайниевнинг ҳам ёрдами катта бўлган.

- Клубда яратилган шароит ва жамоага бўлган эътибор қандан эди?

- Эътибор юқори бўлган. Лекин шароитларни ҳозиргидек деб бўлмайди. Ўша йиллардаги клублар миқёсида олиб қарайдиган бўлса, “Машъал” бошқа клублардан шароит бобида қолишмасди. Ойлик ва мукофот пулларини олишда ҳеч қандай муамо бўлмаган. Футболчиларни овқатланиш жараёни ҳам кўнгилдагидек кечган. Клуб қароргоҳи вагончалардан иборат эди. Уни ичида барча қулайликлар бўлган. Худди уй каби эди.

- Бирорта ёдда қолган қизиқ воқеани айтиб берсангиз?
- (Бироз ўйланиб) Майли, қайси йилда бўлганини аниқ эслай олмасамда бир воқеани айтаман. “Қизилқум” билан ўйнаш учун Навоийга боришимиз керак эди. Меҳмонхоналар банд бўлган. Тунда етиб борганмиз. Шунда ҳам жамоамиз бошлиғи Кобаковнинг ишбилармонлиги муҳим ўрин тутган. Ўшанда Сергей Михайлович Навоий вилояти ҳокими билан телефон орқали боғланиб меҳмонхона масаласини ҳал этиб берганди.

- Бугунги кундаги “Машъал” тўғрисида фикрингиз қандай?
- Жамоа олий лигага қайтиб мавсумни 5-ўринда якунлайдиган бўлди. Буни қониқарли деса бўлади. Клуб ўз йўналишига эга. Қолаверса бу жамоанинг энг катта ютуғи бу Муборакдаги академиянинг яхши ишлаётганидир. Кўринг бу йил таркиб асосан ёшлардан ташкил топди. Ёшлар жамоаси эса мавсум-2014 чемпиони бўлди. Билсангиз илгари академияда хорижлик ва Тошкентдан мутахассислар келиб ишлаган. Назаримда уларнинг ишни тўғри йўлга қўйиб кетишгани ҳозир ўз самарасини бермоқда. Бундан ташқари бугунги кунда академияда фаолият олиб бораётганларнинг ҳам тўғри йўналишдан кетаётганини таъкидлаш лозим. Илгари мубораклик футболчилар кам бўлганлиги учун бошқа вилоятдан ўйинчиларни таклиф этишганди. Академия ишга тушгач бунга аста-секин чек қўйилмоқда. Яъни “Машъал” сафида гарчи маҳаллий футболчилар деб бўлмасада, ўзининг академиясида тарбия топган йигитлар ўйнашни бошлади.

- Сиз билан суҳбатлашганда Камолиддин Кенжаев ҳақида сўрамасак бўлмайди. Боиси ушбу собиқ футболчи билан илгари бирга ишлагансиз. Яқинда Кенжаев учун акция бошланди. Бундан хабарингиз бўлса керак?

- Ҳа, акция бошланганини биламан. Тадбир куни қачонга белгиланди?

- 22 ноябрь куни Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида, Тошкентда эса 29 ноябрь куни ўтказиладиган бўлмоқда?
- Бу яхши. Ҳар иккисида ҳам иштирок этишга харакат қиламан. 30 ноябрь куни туғилган куним. Қолаверса шу кунга кичик ўғлимни ҳам никох тўйи белгиланган. Шунга қарамай Кенжаев тадбири учун вақт ажратишга уринаман.

- Камолиддин бирга ишлаган шахс сифатида нима деган бўлардингиз? У сизда қандай таассурот қолдирган?
- Инсон ва футболчи сифатида ҳам яхши бола бўлган. Тартиб интизомли ва анчагина камтар йигит. Машғулотларда ўз устид кўп ишларди. 18-20 ёшидаёқ асосий таркибда ўйнай бошлаган ва кўп ўтмай ҳаттоки терма жамоа йиғинларига ҳам таклиф ола бошлаганди. Ўша кезларда “Насаф”нинг ҳимоя чизиғида тажрибали ўйинчилар йиғилган. Табиийки рақобат ҳам шунга монанд бўлганди. Афсуски кутилмаган афтоҳалокат туфайли Камолиддин бир умрга ногирон бўлиб қолди. Буни эслаш барчамиз учун ёқимсиздир. Кенжаев бундан кейин узоқ-умр тилайман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика