Latest news

22:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:3 (матнли трансляция)  10 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  37 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  4 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  11 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  17 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  8 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2

Зидан “Сити”га қарши баҳсдан кейин нималар деди? News

Зидан “Сити”га қарши баҳсдан кейин нималар деди?

“Реал” (Мадрид) клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашувида “Манчестер Сити”дан (1:2) учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мағлуб бўлганингдан кейин ўзингни бахтлиман деб айтолмайсан, аммо биз бу мавсумда амалга ошира олган ишимиз билан фахрлансак арзийди. Ўзимни оқлаш вақти эмас. Биз бу ўйинда мағлуб бўлдик, аммо мен жамоамиз ўйини кучайгани билан фахрланаман.

Биз ҳар иккала баҳсда ҳам мағлуб бўлдик ва рақиб ғалаба лойиқ эканлигини тан олишга мажбурмиз. Ўйиннинг дастлабки 15-20 дақиқасида рақибнинг кучли босимига дош беролмаймиз, деб ўйлагандим. Сўнгра ёмон ўйнамадик. Икинчи бўлимда ташаббус бизда бўлиб туриб, иккинчи голни ўтказиб юбордик.

Варанни хатоси ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳар қандай холатдаям совуққонликни сақлаб қолиш лозим! Жамоамиздаги 95% футболчи сингари у мавсумн ажойиб тарзда ўтказди. Мен уни ҳимоя қилишда давом этаман. Биз мавсумни яхши нотада якунламадик, аммо мавсум давомида амалга ошира олган ишларимиздан мамнунман”, деди Зидан.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика