Latest news

20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  0 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  2 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  1 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  7 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  6 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  22 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  1 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  21 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  7

Зидан Бензема ҳақида: "У жамоавий футболчи ва ҳужумда балансни таъминлашда муҳим ролни ўйнаган" News

Зидан Бензема ҳақида: "У жамоавий футболчи ва ҳужумда балансни таъминлашда муҳим ролни ўйнаган"

"Реал" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар лигаси финалидаги (3:1) тактика ҳақида гапириб берди.

- Финал учун тактика ва таркиб танлаш қийин бўлдими? Сиз ўтган йил финалда ўйнаганларни майдонга туширдингиз, аммо улар бошқа ролларда эди. Бу йилги кўрсатмангиз Кардиффдагидан қанчалик фарқ қилди?

- Ҳақиқатдан ҳам бу сафар режамиз бошқача эди. Бу сафар ярим ҳимояда ромб шаклида ўйнадик. Искодан марказда ҳаракат қилишни сўрадим ва биз икки ҳужумчилик схемага ўтдик. Шу билан бирга Марселони олдинроққа ўтказиб, ҳудудни назорат қилишга уриндик. У ҳужумларга қўрқмай қўшилди, Серхио Рамос эса унинг қанотини ёпди.

- Киев ва Кардиффдаги финалларда таркиб бир хил бўлди, Миландаги баҳсда ҳам ушбу футболчиларнинг 9 нафари майдонда бўлган. Муваффақиятнинг калити катта ўйинлардаги тажриба ва барқарорлик дейиш мумкинми?

- Албатта! Тажриба йирик турнирларда ўз сўзини айтади. Фақат шундагина футболчилар вазиятга баҳо беришда қийналишмайди.

- Кўпчилик Касемиро, Модрич ва Кроос таъминлаган "Реал" ярим ҳимоячидаги балансга юқори баҳо беришди. Уларнинг вазифалари ҳақида гапириб берсангиз.

- Мен Кроос ва Модричдан ҳимояланиш, рақибни бўш зонадан айириб тўғри ҳаракатланишни сўрадим. Касемиро эса бу вақтда прессингдаги ҳамкасбларини ўрнини беркитиб, майдон марказидаги мувозанатни ушлаб турди. У иккинчи қаватлардаги курашларда ҳам фаол бўлди.

- Замонавий форвардни қандай тасвирлаган бўлардингиз? Масалан, Бенземани кўп танқид қилишади, аммо унинг жамоага ишлаши ҳақида нима дея оласиз?

- Бензема ҳужумдаги ҳаракатларимизда балансни ушлаб туриш учун муҳим ролни ўйнаган. У тўп назоратига асосланган тактикамизни амалга оширишга ёрдам берган. Бензема доимо тўпга очилади, уни ҳақиқий жамоавий футболчи деб ҳисоблайман.

- Тўпга эгалик қилиш қанчалик муҳим?

- Агар тўп сизда бўлса, уни қайтариш учун куч сарфлаш шарт эмас. Демак, сиз хавфсизроқ холатда бўласиз. Тўп билан рақибларни кўпроқ югуришга ва куч йўқотишга мажбур қиласиз. Футболчиларимнинг сифатларини яхши билганим учун шундай қарор қабул қилдим. Аммо тўпни шунчаки ўзимизда сақламадик, ушбу услубдан ҳужумдаги мақсадларимизда фойдаландик. Аммо ёдда тутинг, тўпга эгалик қилиш ғалабани таъминламайди! - дейди Зидан.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика