Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  168 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  1 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

ЖЧ-2014. Гильерме Очоа Бразилияни тўхтатиб қолди News

ЖЧ-2014. Гильерме Очоа Бразилияни тўхтатиб қолди

Бразилия ва Мексика ўртасидаги ўйин билан мундиалнинг иккинчи тур ўйинлари бошланди.
Иккала жамоа илк турда рақибларини мағлуб этишгани ёдингизда бўлса керак. Бугунги ўйинда ғалаба қозонган жамоа кейинги босқичга чиқиш масаласини ижобий ҳал қилиши мумкин эди.

Баҳс иккала томоннинг эҳтиёткорлиги билан бошланди. Дастлабки хавфли вазият 24-дақиқада мексикаликлар томонидан ташкил этилди. Орибе Перальтанинг зарбаси хавфли чиқди.

Кейинги дақиқада Дани Алвеснинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Неймар боши билан дарвозага йўллади. Ўйин қаҳрамони бўлган Гильерме Очоа тўпни чизиқ устидан қайтариб юборди! Ушбу сейв нафақат турнинг балки мусобақанинг энг чиройли сейви бўлишга даъвогар.



41-дақиқада Васкезнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси хавфли, лекин ноаниқ чиқди.

43-дақиқада Давид Луизнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан сўнг Очоа тўпни қайтарди.

Иккинчи бўлим бошида майдонга тушган Бернард 48-дақиқада ўнг қанотдан жуда тезлик билан жарима майдонига кириб бориб нариги қанотдаги Неймарга тўп узатди, Франциско Родригес тўпни бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди.

50-дақиқадан сўнг мексикаликлар кетма-кет тарзда узоқ масофалардан дарвоза томон зарбалар беришди. Васкез, Дос Сантос, Эрреранинг зарбалари хавфли чиқди.



69-дақиқада ҳисоб очилиши мумкин эди. Неймар яқин масофадан дарвозага аниқ ва кучли зарба берди, яна Очоа ўзини кўрсатди.

85-дақиқада жарима тўпидан узатилган тўпни Тиаго Сильва 2 метрдан боши билан дарвозага зарба берди, бу сафар ҳам Очоа ўз маҳоратини намойиш этди.

Сўнгги сонияларда Хименеснинг кучли зарбасидан сўнг Жулио Сезар тўпни қайтариб юбориб Бразилияни мағлуиятдан қутқариб қолди.




"A" гуруҳи
Бразилия - Мексика 0:0
18 июнь. 00:00
Бош ҳакам:
Жунайт Чақир (Туркия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Баҳаттин Дуран (Туркия), Тариқ Онгун (Туркия)
Захира ҳаками: Свейн Оддвар Мун (Норвегия)

Бразилия: 1.Жулио Сезар, 2.Дани Алвеш, 3.Тиаго Силва, 4.Давид Луиз, 6.Марсело, 8.Паулиньо, 9.Фред (21.Жо, 68), 10.Неймар, 11.Оскар (19.Виллиан, 84), 16.Рамирес (20.Бернард, 46), 17.Луис Густаво.

Мексика: 13.Гильермо Очоа, 2.Франциско Родригез, 4.Рафаэль Маркес, 6.Эктор Эррера (8.Марко Фабиан, 77), 7.Мигель Лайун, 10.Жованни Дос Сантос (9.Рауль Хименес, 84), 15.Эктор Морено, 18.Андрес Гуардадо, 19.Орибе Пералта (14.Хавьер Эрнандес, 74), 22.Пауль Агилар, 23.Хосе Васкез.

Огоҳлантиришлар: Рамирес 45, Тиаго Сильва 79 - Пауль Агилар 59, Хосе Васкес 61.


#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Бразилия21103 - 124
2Мексика21101 - 014
3Камерун10010 - 1-10
4Хорватия10011 - 3-20



Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика