Latest news

14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  3 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  0 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  1 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  1 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  18 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  13 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  11

Замонавий Сингапур асосчиси Ли Куан Ю айтган фикрнинг ўзбек футболига таъсири ҳақида News

Замонавий Сингапур асосчиси Ли Куан Ю айтган фикрнинг ўзбек футболига таъсири ҳақида

Ҳаётда адекват инсонлар бўлади, улар билан фикр алмашиш мумкин. Яна шундай инсонлар борки, улар ҳур фикрлиликни кўтара олмайди. Шуниси чатоқ.

Вадим Абрамовнинг тактикаси ва футболдаги хатоларини ўз қаричимдан келиб чиқиб, кўп бор танқид қилганман ва ўша-ўша фикримда қоламан. Бироқ у ўзбек футболи учун кераксиз шахс деб айтмайман. Абрамов ўз фикрини эркин, тушунарли ва лўнда баён қила оладиган кам сонли маҳаллий мутахассислардан бири. Демак, унинг каби инсонларни футболдан четлаштириб, барака топмаймиз.

Олий Лигада 12 та клуб қолиши масаласига биринчилардан бўлиб Абрамов фикр билдирганди. Кейин Шквирин унинг ёнига қўшилди, Тюлькин гапирди ва ҳоказо. “Нефтчи” устозининг кескин фикри янграганига 1,5 ойдан ошди. Демак, ўша фикрлари футболдан четлаштирилиши учун асос бўлмаган. Бироқ, матбуотни кузатиб бораётган раҳбарият ўша интервьюни ҳисобга олиб қўйган, деб тушундим.

Икки кун аввал ПФЛ Олий Лига мураббийлари билан йиғилиш ўтказганини биламиз. Унга “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Нефтчи” мураббийлари ҳам таклиф этилди деб, алоҳида қистириб кетишди. Мана шу мажлисда Абрамов йиғиб юрганларини тўкиб солгани катта эҳтимол. Футболдан номаълум муддатга четда қолишига ҳам шу мажлис сабаб бўлса, ажабланмайман. Бироқ ЎФФ баёнотида “ОАВда ЎФФ ҳамда ПФЛ қарорлари нотўғри талқин қилиниши мумкин эмас”, деган жойи бор. ОАВ вакиллари мажлисда иштирок этмаганидан келиб чиқилса, бу ҳолат тушунарсиз бўлиб кўринади.

Мен мажлисда иштирок этмаганимдан келиб чиқиб, Абрамовни оқламоқчи эмасман. Чунки йиғилишда нималар дегани ҳақида билмайман. Истаётганим, ЎФФ ўз қарорларини равшанроқ тушунтириб бериши керак. Аниқ биламанки, Рустам Бобомуродов футболдан четлатилишига фақатгина 1 та хатоси сабаб бўлмаган, унинг аввалги ишлари ҳам раҳбарият эътиборидан четда қолмаган. Аммо тушунтириш шундай бўлмади, ҳамма ўйладики, Бобомуродов фақатгина 1 та хатоси учун учиб кетди, деб.

Шаффофлик аслида мана шу — ташкилот ўз қарорларини изоҳлаб бериши керак. Вадим Абрамовнинг норматив борасидаги гапларида жон бор. Мен бунда унинг қанчалик қийин ёки осонлиги ҳақида гапирмаяпман, ақлим етмайди бунга, мураббий эмасман. Аммо ЎФФ норматив имтиҳонлар қаердан келиб чиққани, қайси мамлакатлар шунга амал қилиб, кейинчалик футболи ривожланиб кетгани борасида изоҳ бериши керак, деб ҳисоблайман. Йўқса, ЎФФнинг бу қарори субъектив аҳамият касб этиб қолиши мумкин.

Тўғри, Ижроқўм масалани кўриб чиққандир. Бироқ менга айтингчи, Ижроқўмдагилардан нечтаси профессионал футболчи бўлган-у, яна қанчаси унга эндигина кириб келди? Биз ПФЛ раҳбариятида футболни эндигина тушунишни бошлаётган одамлар борлигини билиб бўлдик, чемпион “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляевни танимайдиганлар ишлаётганидан хабардормиз. Футбол мураббийлари эса соҳа мутахассислари. Абрамов ҳам шулар қаторида. Демак, вазият юзасидан ўз фикрини баён қилишга ҳақли инсон.

Нима демоқчиман, ЎФФ норматив имтиҳонлар ҳақида бирор қарорга келишидан олдин, буни жамоатчилик ҳукмига ҳавола этгани яхшироқ эди. Масалан, мураббийлар, мутахассислар, футбол журналистлари ва умуман футбол жамоатчилиги ўз муносабатини билдирарди. Аммо кўряпмизки, қарорлар тор доирада қабул қилиняпти. Жамоатчиликка эса уларнинг муҳокамасигина қоляпти. Кимдир муҳокамада кескин фикр билдирса, у четлаштириляпти. Мен буни шаффофлик принципларига зид нарса деб айта оламан.

Шундай мамлакатлар бор, маълум масаласи юзасидан 49 киши қўл кўтарса, қўлиги кўтаришни истамаган бор-йўғи биргина одамдан нега шундай қилаётгани борасида фикр сўралади. Агар ўша бир киши ўзи кўриб турган кемтикни етарли даража ҳимоя қила олса, катта эҳтимол билан кемтикни кўрмай қолган 49 кишидан кимлардир унинг қаторига қўшилади. Бу нарса объектив фикр шаклланишига олиб келади. Бизнинг жамият эса яққол кўпчиликнинг овозига таяниб ўрганиб қолган. “Кўпчилик нима деса — шу”, — жумласини шунинг учун ҳам ҳеч қачон тушуна олмайман.


Сўзим якунида замонавий Сингапур асосчиси бўлган Ли Куан Юдан иқтибос келтираман: “агар мамлакат нотўғри бошқарилса, ҳамма ақлли инсонлар кетиб қолади”. Биз давлат миқёсида ўз зиёлиларимиз, олимларимизни Ўзбекистонга қайтариш учун бел боғлаб турганимизда, футболни шундай қатлам тарк этяпти. Аввал Никимбаев Қатарга кетди, энди эса Абрамов футболдан четлашди. Мен кўрмай ва билмай қолган яна кимлардир бор эканига ишонаман. Кўриб турганларимдан айримлари эса талабим даражасида эмас. Ва менинг талабларим ҳам бир пул эканини яхши биламан.


Диёр Имомхўжаев

Author :
Rating: +82   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика