Latest news

11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  4 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  9 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  20 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1

Юзага келган танаффус Зидан ва "Мадрид"га фойда келтирадими? Азар ва Асенсио қачон сафга қайтади? News

Юзага келган танаффус Зидан ва "Мадрид"га фойда келтирадими? Азар ва Асенсио қачон сафга қайтади?

Коронавирус туфайли "Реал" ўзига келиб оладими?

"Мадрид" гарчи Ла Лигадан иккинчи ўринда бўлсада, охирги таҳминан бир ой Зидан шогирдлари учун омадли ўтди деб бўлмайди. Тўғри, улар "Барселона"ни мағлуб этишди, лекин кейин ишлар чаппасига кетди. 

"Бетис" ва "Сити"дан учралган мағлубият, бунинг оқибатида Ла Лига ва ЕЧЛдаги вазиятнинг клуб учун ёмонлашганини инобатга олсак, бу танаффус "Реал"нинг фойдасига ишлаши мумкин. 

Испаниянинг AS нашри хабарига кўра, Асенсио тикланиш жараёнининг сўнгги босқичини ўтамоқда. Эслатиб ўтамиз, у тиззасида ўта оғир жароҳат олиб, бу мавсум бирор марта майдонга туша олмади. 

Катта эҳтимол билан барчасига жойига тушиб, чемпионат қайта бошланишига Марсело ва Куртуа ҳам ўз жароҳатларидан қутулиб олишади.

Баъзи маълумотларга қараганда, клублар ўртасидаги мусобақалар ёзда бўлиб ўтади, Евро эса кейинги йилга қолдирилади. Бу ҳақида аниқ маълумотни худо хоҳласа эртага, сешанба куни билиб оламиз. Бундай ҳолатда Европа Чемпионлар Лигаси ўйинлари июнь ойидан бошлаб давом эттирилади. Агар барчаси чиндан шундай бўлса, Зидан муҳим паллада жамоанинг икки юлдузи Асенсио ва Азар хизматидан тўлиқ фойдалана олади.

Ипсаниялик футболчи айтиб ўтганимиздек, тикланиш жараёнининг ҳал қилувчи палласида. У умумий гуруҳга қўшилганича йўқ, лекин бу қисқа вақтда ҳал бўладиган масала. Марко тўп билан ишлай бошлаган ва клуб шифокорларининг айтишича, май ойи ўрталарида у оптимал спорт формасига кириб улгуради. 

Эден Азарга келадиган бўлсак, у май ойи бошларидан машғулотларда тўлақонли равишда иштирок эта олади. Бундан келиб чиқадики, майнинг ўрталарига келиб, бельгиялик вингер асосий таркибдаги жойи учун жиддий курашга киришади.

Бу шуни билдирадики, ҳар икки футболчи асосий таркибда бўлишни истайди ва уёғига барчаси футболчилар, ҳамда Зинедин Зиданга боғлиқ бўлади.

Футболчилар тузалиб сафга қайтишидан ташқари, Зидан ва унинг ёрдамчилари учун статистик кўрсаткичлар, барча деталларни янада синчковлик билан ўрганиб чиқиб, жамоа ижобий натижаларга эришиши учун керакли ҳулосалар қабул қилиш имкони пайдо бўлмоқда. 

Карантин якунлангунга қадар жамоа кичик гуруҳларда шуғулланиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Шу йўл билан ҳам хавфсизлик таъминланади, ҳам жамоавий боғлиқлик йўқотилмайди. 

Раҳбарият эса мавсумнинг қолган қисмида клуб келажаги борасида қарор қабул қилиши мумкин бўлади. Футболчилар ўзларини яхши томондан кўрсата олиши, жамоанинг умумий ўйини ва натижалар кейинги мавсум "Мадрид" қай йўналишда ҳаракатланишини белгилаб беради. Шубҳасиз, ҳозирча Азар ҳам, Асенсио ҳам жамоанинг келажакдаги режаларида муҳим ўринга эга. 


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика