“Ювентус”га Кьеза керак
26 sep 2020 09:40
News
“Ювентус” “Фиорентина” ҳужумчиси Федерико Кьезани харид қилишни режалаштирган. Фақат бунинг учун туринликлар Сами Хедира, Федерико Бернардески ва Дуглас Коста каби футболчилар билан хайрлашиб олиши керак.
“Фиорентина” ҳам Кьеза бўйича Турин клуби таклифини эшитишга тайёр. Кезанинг ўзи “Юве” билан 5 йиллик шахсий шартнома борасида 2019 йил июнидаёқ келишиб олгани ҳақида хабарлар бор.
Федерико Кьеза ўтган мавсум А Cерия доирасида 34 та ўйинда қатнашиб, 10 та гол урган ва 9 та голли узатма берганди.
Link :
Source : Sky Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments