"Ювентус" Костани сотиб, польяк ёки мексикалик футболчини харид қилади
19 jul 2020 20:07
News
"Ювентус" Костани сотиб, польяк ёки мексикалик футболчини харид қилади
Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячи Дуглас Коста билан хайрлашиши мумкин.
Tuttosport нашри хабарига кўра, бразилиялик хавбек "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг қизиқишлари доирасига тушиб қолган. "Шаҳарликлар"нинг Дуглас учун ПСЖ билан курашишлари кутилмоқда. Футболчининг эҳтимолий трансфер нархи бонуслар билан 40-50 млн еврога баҳоланяпти.
"Кекса синьора" раҳбарияти Костанинг трансферидан тушган даромадни Рауль Хименес ("Вулверхэмптон") ёки Аркадиуш Миликни ("Наполи") харид қилиш учун сарфлайди.
Шунингдек, туринликлар ҳужум чизиғини кучайтириш учун Эдин Жеко ("Рома") ва Александр Ляказетт ("Арсенал") сингари номзодларни ҳам кўриб чиқишяпти.
Link :
Source : Tuttosport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments