"Ювентус" футболчиси мавсум тугаганидан сўнг бутсаларини михга илишини эълон қилди
13 apr 2019 22:10
News
"Ювентус" футболчиси мавсум тугаганидан сўнг бутсаларини михга илишини эълон қилди
Туриннинг "Ювентус" клуби аъзоси Андреа Бардзальи фаолиятини қачон якунлашини маълум қилди.
Май ойида 38 ёшни қаршилайдиган Бардзальи мавсум якунланганидан сўнг футболчилик фаолиятини тугатишини эълон қилди. Италиялик ҳимоячи туринликлар сафида 2011 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Ушбу давр оралиғида Бардзальи 204 учрашувида "кекса сеньора" либосида тўп тепди ва 2 марта гол урди.
Андреа футболчилик фаолияти давомида 2006 йил Италия термаси билан жаҳон чемпиони, "Ювентус" билан 7 марта Италия чемпионига айланган.
Link :
Source : goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments