"Ювентус" "Барселона" футболчисини қишда харид қилишга уриниб кўради
04 sep 2019 14:34
News
"Ювентус" "Барселона" футболчисини қишда харид қилишга уриниб кўради
"Ювентус" ҳалигача "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитичга қизиқмоқда.
Турин клуби ўйинчини Федерико Бернандескига алмаштиришни хоҳлаётган эди, якунда битим имзоланмай қолди.
Испан клуби "Ювентус" хорватиялик ўйинчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олган. Томонлар трансферни январда амалга оширишга умид қилишмоқда.
31 ёшли Иван Ракитич ўтган мавсум 54та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 10та ассист қайд этган.
Ракитичнинг "Барселона" билан тузган шартномаси 2021 йил ёзига қадар амал қилади.
Хорватиялик футболчи "кўк-анорранглилар" сафига 2014 йилда "Севилья"дан ўтган эди. У бундан олдин "Базель" ва "Шальке 04" клубларида ўйнаган.
Link :
Source : Tuttosport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments