Latest news

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Юлдузлик ва фитнесс News

Юлдузлик ва фитнесс

Бундан икки ойча муқаддам, Евро-2016 мусобақасининг Англия ва Уэльс терма жамоалари учрашуви олдидан инглизлар ҳужумчиси Жейми Варди AP нашри фотомухбири Кирсти Уигглсвортнинг назарига тушиб қолди.

Эътиборли жиҳати шундаки, бу вақтда Жеймининг жамоадошлари тренажёр залида машқ қилишаётганди. Варди эса фитнес залида шуғулланиш ўрнига, Шантилдаги меҳмонхонадан ўнг қўлида қувватлантирувчи ичимлик ва чап қўлида чайналадиган тамаки қутисини тутган ҳолда чиқиб келди.

Бу сурат ОАВларда кенг тарқалганидан сўнг Варди The Independent нашрига интервью бериб, чиндан ҳам, фитнес залига умуман бормаслигини, чунки жисмоний машқлар уни оғирлаштириб, тезлигига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳозир ёшлар орасида кенг урфга айланган қувватлантирувчи ичимлик ҳар тонг Жеймини тетиклаштириб, ўйинлар олдидан чайналадиган тамаки эса унинг руҳиятини яхшилармиш. Энг қизиғи, Вардининг чайналадиган тамаки истеъмол қилишига «Лестер» шифокорлари рухсат беришган.

«Охирги марта қандай оғир юк кўтарганимни билмоқчимисиз? Хўш, ўйлашимча, бу - қувватлантирувчи ичимлик банкаси эди», - деди Варди «Боллар-Делелис» стадиони микст-зонасида. - Мен енгилликни ҳис қилиш учун ҳеч қачон штанга кўтармайман. Бу - менинг услубим ва у ҳозирча самара келтирмоқда. Аммо ҳар бир инсон - алоҳида шахс ва кимгадир энергетик ичимлик ва тамаки ёрдам бермаса, буни тўғри тушунаман».

Тренажёр залини ёмон кўрадиган футболчилардан яна бири - Уэйн Руни. Зеро, 10 йил мобайнида «Манчестер Юнайтед»да фитнесс-мураббий бўлиб ишлаган Мик Клегг The Sun мухбири билан суҳбатда айтгандики, у Рунини машғулотларга ундаганида, футболчи шундай деган экан: «Мен бу ерга футбол ўйнаш учун келганман, тамом-вассалом». Бошқа томондан, Уэйн ўзи шундоқ ҳам бақувват йигит ва тош кўтариш туфайли янада даҳшатлироқ кўринишдан қўр­қаётган бўлса, ажабмас.

Клегг, шунингдек, Рунининг тамомила акси сифатида Криштиану Роналдуни тилга олиб, португалиялик футболчи унинг барча кўрсатмаларини сўзсиз бажарибгина қолмай, залда ўзи мустақил равишда қўшимча машқлар бажарганини ҳам уқтиради. Хуллас, 2012 йилнинг кузида Руни My Decade in the Premier League номли китобида қуйидаги жумлаларни чоп эттирганди: «Деярли барча футболчилар таътил вақтида икки-уч фунтдан вазн орттиришади. Аммо мен машғулотларни бошлаганимда, икки-уч эмас, нақ етти фунт (3,18 килограмм) семирганимни сездим. Кейин эсласам, таътилда ичкиликка ружу қўйган эканман». Оқибат қандай бўлди, биласизми? 2012|2013 йиллар мавсумида Уэйн 16та гол урди, Роналду эса 55та.

Ана энди Криштианунинг фитнесга эътиборини кўриб чиқамиз. У ҳафтада беш кун уч-тўрт соатдан астойдил шуғулланади. Шу билан бирга, Роналду овқатланиш масаласига ҳам жиддий қараб, оқсил миқдорини мунтазам назорат қилади. Роналду учун махсус машғулотлар рўйхатини эса таниқли фитнес-йўриқчи Брэд Кэмбелл ишлаб чиққан. Қисқаси, Криштиану бажарадиган машқлар сирасига юк билан тортиниш, тик ҳолатда штанга билан ишлаш, гантелни тутган ҳолда олдинга ва ён томонларга энгашиш киради. Таъкидлаб ўтиш жоиз, Роналду машқ­ларни беш мартадан такрорлайди ва ҳар бир машғулоти якунида 45 сониядан дам олади. Шундан сўнг у югуриш йўлагига чиқиб, тезлиги борасида қайғуради.

У оёқ мушакларини чиниқтириш учун елкасида штанга билан ўтириб-туриб машқ бажаради. Шунингдек, баландроқ қути устига сакраб чиқиб-тушади. Чидамни ошириш учун эса португалиялик ҳужумчи брусдаги машқлардан ва гантеллардан фойдаланади. Ёзги таътилда эса табиийки, у сузиш ҳавзаларига боради. Чунки сувда сузиш - кишининг юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир ўтказиши барчага маълум. Айтганча, Роналдуни тез-тез катта ёки стол тенниси ўйнаётганини ҳам кўрамиз. Мазкур спорт тури эса ҳаракатларнинг тезлигида, оёқнинг чигилини ёзишда қўл келади. Албатта, бундай машғулотлар Роналдуни ҳолдан тойдиради. Бундай вақтларда у массаж, сауна ва қуёш нуридаги «душ» орқали тикланиб олади.

Юқорида айтганимиздек, Роналду овқатланиш жараёнига жуда жиддий эътибор қаратади. У ўз менюсида хусусан, кўпроқ балиқ маҳсулотларини кўпайтирган. Аниқроқ айтсак, Криштиану нонуштада дон маҳсулотларидан тайёрланган бўтқа ва ёғсиз қатиқ истеъмол қилади. Тушликда балиқ ва гўштдан тайёрланган икки хил салат, кечки овқатда эса балиқ билан пиширилган сабзавотлар танов­вул қилади. Энг муҳими, у кечки овқатни албатта, ётишдан уч соат олдин ейди. «Мен эрта ётиб, эрта туришга одатланганман. Чунки яхши уйқу мушакларнинг тикланиши учун катта наф беради», - дейди Криштиану.

Роналдунинг энг муносиб рақобатчиси бўлган Лионель Месси ҳам сира индивидуал машғулотларни канда қилмайди. У яқинда Men~s Health журналига интервью берар экан, ўзи ёқтирган тўртта машқ ҳақида тўхталди. Булар: 1) W-кўринишидаги чизма бўйича югуриш (бурилишлар ораси - 5 метр). Мазкур машқни Месси 20 сониялик танаффус билан кунига саккиз марта такрорлайди. Бу орқали манёвр тезлашади. 2) Тиззаларни баланд кўтарган ҳолда югуриш (бунинг учун унча баланд бўлмаган тўсиқлар қўйилади). Бу ҳаракатни тезлаштиради. 3) Орқа билан ерга ётиб, тезда туриш ҳамда камида беш метр масофани имкон қадар тезроқ босиб ўтиш. Мазкур машғулот мувозанатни яхшилайди. 4) Бир оёқда тик туриб, иккинчи оёқда алифбодаги ҳарфларни ҳавода чизиш. Бу машқ ҳаракатнинг йўналишини яхшилашда қўл келади.

Хуллас, замонавий футбол юлдузларининг фитнесга эътиборлари мана шундай. Сиз ҳам бу машқларни ўзингизда синаб кўринг. Эҳтимол, бу сиз учун фойдалидир? Жейми Вардининг «тажрибалари» бу ҳисобга кирмайди, албатта...

И. РАҲИМОВ тайёрлади

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика