Latest news

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  22 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

“Ёзёвон” ҳамда “Норин” клублари Про-Лигадан четлаштирилиши мумкин News

“Ёзёвон” ҳамда “Норин” клублари Про-Лигадан четлаштирилиши мумкин

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси шу мавсумдан бошлаб клублар бўйнидаги ҳар қандай қарздорликларга жиддий эътибор бериб келаётгани яхши маълум.

Шу мақсадда Суперлига ҳамда Про-Лига клублари билан 18 июнь куни очилиб, 15 июль санасида ёпилган ёзги трансфер ойнасида етарли даражада иш олиб борилди.

ПФЛ бу борада мавжуд 30та клубни трансфер ойнаси очилишидан олдиноқ огоҳлантириб келди. Натижада Суперлига клубларидан тортиб, Про-Лига жамоаларига қадар ПФЛга ҳисобот топширди. Яъни, клублар бўйнидаги қарздорликлар, уларнинг футболчи ва мураббийлар олдидаги мажбуриятлари аниқ-тиниқ белгилаб олинди. Бироқ “Ёзёвон-Лочинлари” ҳамда “Норин” клуби раҳбарияти на трансфер ойнаси вақтида ва на ундан кейин ПФЛ талабини бажарди.

ПФЛ Суперлига клубларининг олдига 1 март санасига қадар, Про-Лига клубларининг олдига эса 20 апрелга қадар муддат белгилаган бўлса-да, жамоалар бу талабларни бажармади. Шу боисдан трансфер ойнаси вақтида клублар бу масала юзасидан ПФЛга тушунтириш берди. Яъни, ташкилот клубларнинг оғир шароитидан келиб чиқиб, уларга имконият беришда давом этди. Фақатгина, клуб раҳбарларининг кафолат хатидан сўнг.

“Ёзёвон-Лочинлари” ҳамда “Норин” клублари вакиллари эса Про-Лигадаги ўйинларига бир кун вақт қолганидагина алоқага чиқди. Кафолат хатлари ҳам фақатгина шу вақтда тақдим этилди (тўлов муддати саналари кўрсатилмагани ҳолда). Футбол клубларининг бу қадар бепарволигини оқлаш қийин. ПФЛ ўз комиссарлари ҳамда ҳакамларини юқоридаги клублар иштирокидаги ўйинларга юборди. Боиси, қарздорлик бартараф этилса, улар ўйинни бошлаши керак эди. ПФЛ то учрашувнинг бошланиш вақтигача клублар молиявий қарздорликларини узишини кутди. Бироқ клублар бу имкониятдан ҳам фойдалана олмади. Шундан келиб чиқилса, “Ёзёвон-Лочинлари” клуби ҳомийси Дилмурод Эргашевнинг ПФЛ борасида айтган фикрлари мантиққа тўғри келмайди.

ПФЛ футболга ўз сармоясини киритаётган тадбиркорлар билан ишлаш учун доимо тайёр. Катта клубларни эплай олмаётган тадбиркорлар болалар футболига сармоя киритса ҳам, бу борада ПФЛ улар билан ҳамкорлик учун кенг эшиклар очиб беради ва ўз ёрдамини аямайди. Бироқ Про-Лига клублари бир неча йиллардан буён шу аҳволда ишлаб ўрганиб қолгандики, айни вақтдаги қатъий талаблар уларга малол келяпти.

ПФЛ “Ёзёвон-Лочинлари” ҳамда “Норин” клубларини яна бир бор огоҳлантиради. Иш шу зайлда давом этса, улар кейинги сафар Про-Лигадан муддатидан олдин четлаштирилади. Жамоалар ҳомийлари маҳаллий стадионларни яхшилаш, болалар футболига сармоя киритиш, клуб ташкил қилишдан олдин, унинг инфратузилмаси ҳақида ўйлайдиган бўлса, улар билан ҳамкорлик давом эттирилади. Шунингдек, бу каби жамоаларга мамлакат 2-лигасида фаолиятларини давом эттириш тавсия этилади.


Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика