Latest news

20:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  2 20:43"Атлетико" Баэнани "Вилярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон (онлайн ҳисоб)  0 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  6 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  10 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10

Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО News

Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО

Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.


- Учрашув бошланди!

- Равшан Ҳайдаров шогирдлари ўйинни фаоллик билан бошлашди. Аммо жамоамиз тарафидан ташкил этилган ҳужумлар якунланмай қолди. Россия ёшларининг дастлабки ҳужуми чап қанот хавфли тус олди ва Иван Обляковнинг дарвозамиз томон тепган зарбаси гол билан тугади - 0:1.

Голдан кейин меҳмонлар тўп билан кўпроқ муомалада бўлишмоқда.

11-дақиқа: Майдон марказидан бошланган ҳужум анча хавфли чиқди. Жавоҳир Қаҳрамоновнинг тўп узатмасидан сўнг Ислом Рашидхонов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борганди. Аммо Ислом Рашидхонов тўпни дарвозага йўллайман дегунча рақиб ҳимоячилари хавфни бартараф этишга улгуришди.
18-дақиқа: Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳозир учрашувдаги ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Ўнг қанотдан ривож олган ҳужумни Жавоҳир Қаҳрамонов самарали якунлай олмади. Унинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.
19-дақиқа: Дарвозамизга пенальти! Рифат Жемалетдинов ўйиндаги ҳисобни 2:0га етказди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида гол уриш учун иккита вазият юзага келди. Дастлаб Шароф Муҳитдиновнинг, кейин эса Забиҳилло Ўринбоевнинг дарвозага тепган зарбалари ноаниқ кетди.
33-дақиқада яна гол урилди. Бу сафар ҳам Россия ёшлар терма жамоаси футболчиси Иван Обляков жарима майдончамиз ичида хотиржам ҳаракат қилди ва ўз имкониятидан унумли фойдаланди - 0:3.

Биринчи тайм тугади - 0:3.

Иккинчи бўлим бошланди.
50-дақиқа: Вакилларимиз уюштирган ҳужум ниҳоят гол билан якунланди. Сардор Азимов чап қанотдан ҳимоячилардан узиб кетди ва дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол этди - 1:3.
52-дақиқа: Жавоҳир Сиддиқовнинг тўп оширишидан сўнг ҳозиргина майдонга тушган Бобир Абдихолиқов боши билан гол урди ва ҳисобни қисқартирди - 2:3.
61-дақиқада Дмитрий Баринов белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этди ва ҳисобни 2:4га етказди.
79-дақиқа: Пенальти! Забиҳилло Ўринбоев 11-метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди - 3:4.
Учрашувда бошқа голлар киритилмади ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муросасиз ўтган беллашувда имкониятни бой берди.

Ўзбекистон U-21 - Россия U-21 3:4
27 май 2017. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30


Ҳакамлар:
Валентин Коваленко, Маъмур Саидқосимов, Руслан Серазетдинов, Шерзод Қосимов (барчаси Ўзбекистон)

Голлар
: Иван Обляков (6, 33), Рифат Жемалетдинов (19-пенальтидан), Сардор Азимов (50), Бобир Абдихолиқов (52), Дмитрий Баринов (61) Забиҳилло Ўринбоев (76 пенальтидан)

Ўзбекистон U-21
- 21.Дилшод Ҳамроев, 2.Ойбек Рустамов, 4.Эргаш Исмоилов (3.Ислом Қобилов, 35), 5.Ҳусниддин Ғофуров, 7.Хуршид Ғиёсов, 8.Сардорбек Азимов, 9.Ислом Рашидхонов (18.Бобир Абдихолиқов, 46), 11.Забиҳилло Ўринбоев, 16.Жавоҳир Қаҳрамонов (10.Жавоҳир Сиддиқов, 35), 17.Шароф Муҳитдинов, 20.Достонбек Турсунов
Захирадан майдонга тушганлар: 3.Ислом Қобилов, 6.Азиз Ғаниев, 10.Жавоҳир Сидиқов, 13.Абдужамол Исроилов, 15.Равшан Хурсанов, 19.Дониёр Нарзуллаев, 18.Бобир Абдухолиқов, 22.Бегзод Ғанижонов

Россия U-21 - 12.Игорь Обухов, 2.Шамсиддин Шанбиев, 3.Александр Лихачев, 4.Евгений Назаров, 5.Даниил Фомин, 8.Игорь Безденежных, 9.Илья Жигулев, 14.Иван Обляков, 16.Рифат Жемалетдинов, 17.Павел Шакуро, 19.Георгий Мелкадзе
Захирадан майдонга тушганлар: 23.Илья Помазун, 1.Игорь Лешук, 6.Дмитрий Баринов, 7.Илзат Аҳмедов, 10.Федор Чалов, 11.Алексей Гасилин, 13.Алекс Мацукатов, 15.Игорь Коновалов, 18.Никита Калугин, 20.Зелимхан Бакаев, 21.Лео Гогличидзе, 22.Николай Рассказов.
Огоҳлантириш: Александр Лихачев (31)



















Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика