Latest news

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  10 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" (матнли трансляция)  2 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  0 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

Ёшлар лигаси: “Насаф” –“Сўғдиёна” 0:3. Тўлиқ шарҳ News

Ёшлар лигаси: “Насаф” –“Сўғдиёна” 0:3. Тўлиқ шарҳ

"Насаф" ёшлари ўз майдонларида яна ғалаба қозона олишмади.

Учрашув тенг курашлар остида кечган бўлсада, марказий ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан кейин жиззахлик футболчилар кетма-кет икки марта гол киритишнинг уддасидан чиқишди. Ҳар иккала вазиятда ҳам Санжар Рихсибоев Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозани аник нишонга олди.

Иккинчи бўлим ёшларимиз бир йўла бешта ўзгариш билан бошлашди. 61-дақиқада рақиблар ўз жарима майдончалари ичида қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам томонидан белгиланган жарима тўпини Сирожиддин Қўзиев амалга оширди. Аммо футболчимизнинг зарбасини “Сўғдиёна” посбони қайтаришнинг уддасидан чиқди. Ўйин охирларига келиб меҳмонлар ҳисобни йириклаштиришди. Ёш насафчилар ўз жарима майдончалари ичида ўйин қоидасини бузишди. 11-метрлик жарима тўпини бунгача ўйинда икки тўп кирита олган Санжар Рихсибоев аниқ амалга оширди -0:3.

Бу билан ёшларимизнинг мавсумдаги мағлубиятлар сони 4 тага етди. Қизиғи шундаки, улар барча 4 мағлубиятни Қаршида қабул қилиб олишди.
 

Ёшлар лигаси, 11-тур.

“Насаф” – “Сўғдиёна” 0:3 (0:2)

Қарши шаҳри. “Геолог” стадиони.

Ҳакамлар: Бахтиёр Юлчараев, Артём Калинин, Фарҳод Усмонов, Фирдавс Норсафаров.

Назоратчи: Рашид Айтеков.

“Насаф”: 30. Ўткир Юсупов (1. Алибек Туробов, 46), 4. Самандар Очилов, 7. Акрамжон Баҳритдинов (27. Акбар Муродов, 46), 9. Дилшод Хушбаков, 28. Элбек Отақулов (22. Ислом Кенжабоев, 46), 29. Акмалжон Олимов, 34. Шароф Муҳиддинов (23. Достон Бердиқулов, 60)  , 38. Сардор Саъдуллаев (33. Жаҳонгир Қурбонбоев, 46), 42. Ғолиб Ғайбуллаев, 47. Сирожиддин Қўзиев (19. Дадажон Маматқулов, 67), 56. Шаҳриёр Имомхўжаев (14. Бобур Абдуҳолиқов, 46).

 
“Сўғдиёна”: 12. Ширинбой Абдуллаев, 2. Дилмурод Икромов, 5. Алишер Исломов (13. Анвар Нарзиқулов, 84), 7. Санжар Рихсибоев (3. Шуҳрат Суярқулов, 82) 8. Сирож Мейлиев, 9. Собир Ҳамидов(19. Фазлиддин Абдувалиев, 72)  , 11. Назирбек Ибрагимов, 14. Зуфаржон Ортиқов (4. Бекзод Турсунов, 83), 15. Маъруфжон Тўраев (18. Мўминжон Мелиев, 78), 20. Бобир Комилов, 21. Сайдулла Раҳматов.

Захира: 1. Михаил Наумов, 17. Шоҳруҳ  Акбаров,

Голлар: С.Рихсибоев (15, 28, 81-пеналтидан)

Огоҳлантиришлар: Ғ.Ғайбуллаев (29), Ж.Қурбонбоев (80) -  Н.Ибрагимов (39) Д. Икромов (60)

Амалга оширилмаган пеналти: С. Қўзиев (61).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика