Latest news

18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  1 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  4 17:27Алаба яна жароҳат олди  1 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  8 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  3 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5

Ёрқин Назаров: "Юқори прессинг қўллаганимизнинг сабаби ғалаба қозониш ва лигада қолиш учун ҳаракат эди" News

Ёрқин Назаров: "Юқори прессинг қўллаганимизнинг сабаби ғалаба қозониш ва лигада қолиш учун ҳаракат эди"

ОКМК ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг 24-тур ўйинидан (0:1) сўнг мезбонлар устози Ёрқин Назаров бугунги баҳс ҳақида фикр билдирди.


- ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бизнинг мақсадимиз рақибга жанг таклиф этиш эди. Биз ушбу вазифани бажардик. Йўлнинг ўзида 4-5 соат вақтимизни сарфладик. Шунга қарамасдан йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда 4та голли вазиятларга эга эдик. Агар вазиятларимиздан унумли фойдаланганимизда 2-3та гол урган бўлар эдик. Футбол шундай ўйин. Сиз урмасангиз, сизни жазолашади.

- "Турон" жамоаси лигада қолиш имкониятларини яна камайтириб юборди. Жамоа ушбу ҳолатдан чиқиб кета оладими?

- Лигада қолиш учун ҳали ҳамон имкониятларимиз бор. Олдиндаги учта ўйинда ғалаба қозонсак лигада қолишимиз мумкин. Сўнги турга қадар курашамиз.

- Ўйиннинг биринчи дақиқалариданоқ "Турон" юқори прессинг билан ўйнади. Ҳужумчилар Ҳолмуродов ва Азимовлар рақиб ҳимоячиларини анча қийнашди. Ҳолмуродовнинг захирага олинишининг сабаби чарчоқ аломатларими ёки бошқа сабаб борми?

- У чарчаб қолди. Ҳолмуродов тезкор футболчи. Жуманқўзиев эса Ҳолмуродовдан ҳам тезроқ ва шу сабабдан уни майдонга туширдим. Юқори прессинг қўллаганимизнинг сабаби - ғалаба қозониш ва лигада қолиш учун ҳаракат эди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика