Latest news

08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  0 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  0 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  36 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  6 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4

Йерри Мина:”Ҳар куни машғулотларда 50 евро йўқотардим” News

Йерри Мина:”Ҳар куни машғулотларда 50 евро йўқотардим”

“Барселона” ҳимоячиси Йерри Минанинг айтишича, у ўтган мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлганлиги учун ўзини ёмон ҳис қилган.

“Мен ёмон нарсалар ҳақида ўйлардим. Ҳаммаси мен учун тугади, деб ўйлай бошладим. Шу даражада ёмон аҳволга тушиб қолгандимки, Коутиньо ва Паулиньо менга ёрдам беришга интилишди. Мени тинчлантириб, ҳаммаси жойида бўлишини тушунтира олишди.  

Тушунаман: менинг позициямда ажойиб футболчилари тўп тепишади. Аммо мен барчани ҳайратда қолдириш учун бир дақиқа бўлсада майдонга тушмоқчи эдим, бироқ бу нарса содир бўлмади.

Жамоага келганимда Месси ва Суарес билан биргаликда яхши муҳитни яратишга уриндик. Машғулотларда ким жарима тўпини яхши ижро этиши борасида баҳслашардик. Ҳар куни машғулотларда 50 евро ютқазардим.

Албатта, улар бетакрор футболчилар. Жарима зарбасини дарвозанинг ўзлари истаган нуқтасига исталгандек йўналтира олишади. Улар буюк футболчилар.

Олдинда мени нима кутаётганини билмайман, аммо хотиржамман. 23 ёшдаман ва ҳали анча вақт майдонда тўп тепаман”, дейди Мина.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика