Ярмоленко: "Россия армияси ҳар куни украиналикларни ўлдираётганда футбол ҳақида ўйлаш қийин"
14 mar 2022 00:42
News
Ярмоленко: "Россия армияси ҳар куни украиналикларни ўлдираётганда футбол ҳақида ўйлаш қийин"
"Мамлакатимдаги вазият туфайли қайғудаман. Россия армияси ҳар куни украиналикларни ўлдираётган бир пайтда футбол ҳақида ўйлаш мен учун жуда қийин.
Ростини айтсам, нима дейишни билмайман. Мени доим, ҳар куни қўллаб-қувватлаётган жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Мени ва барча украиналикларни қўллаб-қувватлаётган "Вест Хэм" мухлисларига ҳам. Барча британияликларга раҳмат, чунки бизни қўллаб-қувватлаётганингизни ҳис қиламиз.
Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилдим ва майдонда бор кучимни беришга ҳаракат қилдим, чунки бугунги ўйин биз учун қанчалик муҳим эканини билардим. Мен ўйинга 100% тайёр эмасдим, чунки охирги икки ҳафта ичида уч ёки тўрт марта машғулот ўтказдим. 26 февралдан бошлаб тўрт кун дам олишга рухсат берилди. Мен фақат оилам ва халқимни ўйлардим. Майдонда бор кучимни беришга ҳаракат қилдим.
Мураббий, жамоадошларим ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиш мен учун жуда муҳим. Бу туйғуни ҳис қилганимда, мухлислар ва клуб учун бор кучимни бераман" — деди Ярмоленко.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Comments