Япониялик футболчи ўзининг 50-туғилган кунида 65 дақиқа тўп тепди
26 feb 2017 15:49
News
Япониялик футболчи ўзининг 50-туғилган кунида 65 дақиқа тўп тепди
"Йокогама" ҳужумчиси Кацуйоси Миура бугун 50 ёшга тўлди.
Футболчи ўзининг туғилган кунида "Мацумото"га қарши баҳсда (1:0) асосий таркибда майдонга тушиб, 65-дақиқа тўп тепди ва қарсаклар остида майдонни тарк этди.
Миура фаолиятидаги 32 мавсумни ўтказмоқда ва у Япония тарихидаги энг кекса профессионал футболчи ҳисобланади. Миура фаолиятини 1986 йил Бразилиянинг "Сантос" клубида бошлаган. У Европада "Женоа" ва Загребнинг "Динамо" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Миура 2005 йилда, 38 ёшлида "Йокогама"га ўтган. У миллий жамоадаги 89 та учрашувида 55 та гол урган ва 17 йил аввал Япония терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments