Latest news

02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  33 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  1 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  13 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0

Миурадан тортиб Ибрагимовичгача ёхуд қариликни бўйнига олмаётган футболчилар News

Миурадан тортиб Ибрагимовичгача ёхуд қариликни бўйнига олмаётган футболчилар

Шундай футболчилар борки, 40 ёшдан ошган бўлса ҳам кексаликни қабул қилмасдан, майдонда тўп тепишда давом этишмоқда.

Жумладан, япониялик Миурани мисол қилиб ўтиш мумкин. "Daily Star" мана шундай футболчиларни санаб чиқди. 

Сергей Пашенко (39 ёш)

Жамоаси: "Шериф"

Айни вақтда ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев билан битта жамоада ўйнаётган Пашенко фаолияти давомида 15 та клубда тўп тепган. Ҳозирда тирасполликлар захира посбони ҳисобланади. У фаолиятини тугатиш ҳақида ўйлаётгани йўқ. 

Молдова терма жамоасида 2003 йилдан буён ўйнаб келади. Тўғри, у шу вақтга қадар терма жамоа либосида 18 та беллашувда майдонга тушган, холос. га тушган. Декабрда у 40 ёшни қаршилайди. 

Мартен Стекеленбург (39 ёш)

Жамоаси: "Аякс"

12 йил олдин Стекеленбург жаҳон чемпионати финалида Андрес Иньестанинг зарбасини қайтара олмаган эди. Фаолияти давомида у "Рома", "Фулхэм", "Монако", "Саутгемптон" ва “Эвертон” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган Мартен айни вақтда 39 ёшда. Сентябрда 40 ёшни қаршилайдиган "икки устун қўриқчиси" "Аякс"да ўйнамоқда. Лекин захирага михланиб қолгани йўқ. Онанада муаммолар кузатилиб, дисквалификация қилинган бўлишига қарамасдан, мураббийлар штаби Стекеленбургга ишонч билдиряпти. У улкан тажрибаси билан жамоасига ёрдам бермоқда. Қисқаси, Мартен ҳали бери қўлқопларини михга илиш ниятида эмас. 

Вильфредо Кабальеро (40 ёш)

Жамоаси: "Саутгемптон"

Кабальеро айни вақтда 40 ёшда бўлиб, айни вақтда Англия Премьер-лигасида "Саутгемптон" клуби сафида ўйнамоқда. У "Эльче" ва "Малага"да ёрқин дамларини ўтказган. "Челси" ва "Манчестер Сити"да эса захирада қолиб кетди. Асосан, кубок беллашувларида имкониятга эга бўлди. Ҳозирда "авлиёлар" таркибида ҳам захирада ўтирибди. Шунга қарамай, Кабальеро яна бир неча йиллар давомида ўйнашдан умидвор эканини маълум қилган.

Златан Ибрагимович (40 ёш)

Жамоаси: "Милан"

Тўғриси, Ибрагимович борасида атрофлича маълумотлар бериш шарт эмас. Қайси мамлакатда ўйнамасин, доимо олтин медалларга эга бўлган Ибрагимович тез орада "Милан" билан янги шартнома имзоламоқчи. "Россонерилар" билан шартномаси тугаганидан сўнг ватанига қайтиб, Швецияда бутсаларини михга илишни мақсад қилган. Қисқаси, 41 ёшга қараб кетаётган Ибрагимович голлар уришда, жамоадошларига голли узатмаларни амалга оширишда давом этмоқда. 

Роке Санта Крус (40 ёш)

Жамоаси: "Либертад"

Европадаги фаолияти давомида "Бавария", "Манчестер Сити", "Бетис" жамоаларида ўйнаган Роке Санта Крус 2016 йилдан буён ватанида ўйнамоқда. 5 йил давомида "Олимпия" ҳаракат қилган бўлса, 2022 йилдан бошлаб "Либертад" шарафини ҳимоя этмоқда. У 6 февраль куни чемпионатнинг очилиш баҳсидаёқ гол уришга муваффақ бўлди. Бир сўз билан айтганда, Роке Санта Крус 40 ёшда ҳам тиним билгани йўқ ва голлар уришда давом этмоқда. Яқинда унга Таиланд ва Ҳиндистон жамоаларидан ҳам таклифлар бўлган эди, бироқ Роке Санта Крус ватанида қолишни афзал билди. 

Хоакин (40 ёш)

Жамоаси: "Бетис"

Ҳар қандай ёш футболчига унинг фаолияти намуна бўла олади. "Бетис", "Валенсия", "Малага" ва "Фиорентина". Қаҳрамонимиз айнан шу жамоаларда ўйнаган. 2015 йилдан буён қадрдон жамоаси "Бетис" либосида ҳаракатланмоқда. Диққат қилинг, у шу ёшида ҳам захирада қолиб кетаётгани йўқ. Ҳар бир ўйинда майдонга тушади, муҳим голларни уради. Жорий йилда андалусияликлар чемпионатда муваффақиятли ўйнашмоқда. Бунда сўзсиз Хоакиннинг ўрни беқиёс. 

Дарвоқе, Европа Лигасида ҳам у ажойиб ўйнамоқда ва "Зенит"ни мусобақадан чиқариб юборишда кенг кўламли ишни бажарди. Тез орада Ла Лигада 600-учрашувини ўтказишга яқин турибди. 

Шунсуке Накамура (43 ёш)

Жамоаси: "Йокогама"

Япония миллий терма жамоасида жарима зарбаларини чиройли тарзда амалга ошириб, мухлислар меҳрини қозонган Накамура ҳамон майдонда жавлон уриб, гол урмоқда. 43 ёшли футболчи Италия, Шотландия ва Испания чемпионатларида ўйнаган. 2010 йилдан буён "кунчиқар юрт"да тўп тепмоқда.

Жанлуижи Буффон (44 ёш)

Жамоаси: "Парма"

Яқинда 44 ёшга қадам қўйган Буффон ҳозирда B Серия иштирокчиси "Парма" дарвозасини қўриқламоқда. У жамоасини А Серияга қайтаришга кўмаклашиш истагида шу ерга ташриф буюрди. Улкан тажрибага эга бўлган Жижи ҳам ҳали бери қўлқопларини михга илишни ўйлаганича йўқ. Келгуси йилларда уни бирорта экзотик чемпионатлардан бирида учратсак ажабмас. 

Кадзуёси Миура (54 ёш)

Жамоаси: "Сузука Пойнт Геттерс"

Миура янгидан янги рекордларни ўрнатишда давом этмоқда. 26 февраль куни 54 ёшни қарши олган қаҳрамонимиз бутсаларини михга илиб, нафақага чиқишни сира ўйлаганича йўқ. Тўғри, унинг майдонда тўлиқ ўйнашга кучи етмас, лекин шу ёшида ҳам майдонга чиқиб, ёш жамоадошлари билан машғулотларда иштирок этишининг ўзи катта натижа дейиш мумкин. Қисқаси, Миура шу кетишда янги рекордларни ўрнатса ажабмас.

Самандарбек таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика