Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  15 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  28 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

"Янгиер"нинг тақдири шу кунларда ҳал бўлади News

"Янгиер"нинг тақдири шу кунларда ҳал бўлади

Кеча сайтимиз орқали биринчи лига иштирокчиси "Янгиер"нинг молиявий муаммолари туфайли иккинчи босқич ўйинларида иштирок эта олмаслиги тўғрисида хабар бергандик.
Бу борада айни дамда "Янгиер" раҳбариятида мехнат қилиб келаётган Эркин Давлатов билан сҳбатлашганимизда, ҳақиқатдан ҳам жамоанинг бугунги кунда моддий жиҳатдан анча қийналиб қолганлигини ва иккинчи босқичга ҳали бери футболчиларни йиға олишмагани айтганди. Шу боис "Янгиер"нинг иккинчи  босқичда иштирок эта олмаслиги тўғрисида раҳбарият ПФЛга ёзма равишда хабар берганини таъкидлаганди.

Бугун эса ишончли манбаларнинг айтишларича "Янгиер"да юзага келган муаммо бартараф этилади ва жамоа иккинчи  босқичда ҳам иштирокини давом эттирадиган бўлиб турибди. Вазиятга жиддий ёндошиб, яна клуб вакиллари билан боғланишга уриндик.   

"Ҳозирча бунга бирон-бир изоҳ беришга қийналаман", - дея гап бошлади жамоа бошлиғи Ғофур Раҳмонов.  Очиғи, ушбу масала ҳамон очиқ турибди. Лекин ПФЛга бу борада огоҳлантириш хати берганмиз. Улар ҳам амалий ёрдам берамиз жамоани иштироки учун дейишган. Менимча бу ҳайит байрамидан сўнг аниқ бўлса керак. Яхшиси, яна бир-икки кундан сўнг хабарлашайлик" дея холатга қисқача изох бериб ўтди Ғофуров.

Шу кунгача "Янгиер"ни бошқариб келган Хайрулла Абдиев яқинда "Чуст-Пахтакор" бошқарувини қўлга олди. Шунингдек жамоа сафини кўплаб футболчилар тарк этиб улгурган. Шундай экан, иккинчи босқичга пухта тайёргарлик кўрмаган "Янгиер" қайси футболчилар хизматидан фойдаланади? Бош мураббийлик кимнинг гарданига юклатилади? Шу каби саволлар юзга келмоқда. Бизга маълум бўлишича "Гулистон" захирасида қолиб кетаётган ва ёшлар жамоасидаги бир қатор футболчилар "Янгиер"га ўтказилиши режалаштирилмоқда. Яна ким билади дейсиз. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика