Latest news

18:13"Персеполис" - "Хайбар Хуррамабад". Остон Ўрунов асосий таркибда  1 18:00МЮ дарвозасига бурчак зарбасидан гол урган футболчи "Арсенал"га керак  1 17:29ОКМК 2025 йилги мавсумда ҳам ўз майдонида ўйнайди  1 17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: "Насаф" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  5 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  1 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  5 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  5 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  3 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  11 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5

Хулен Лопетеги ҳақида қизиқарли фактлар News

Хулен Лопетеги ҳақида қизиқарли фактлар

“Реал” клуби бош мураббийи этиб Хулен Лопетеги тайинланганидан хабарингиз бор.

У билан 3 йиллик шартнома имзоланди. Бугун у ҳақидаги сиз билган ва билмаган маълумотлар билан ўртоқлашмоқчимиз.

1. Кучли ота


Хулен Лопетеги ажойиб оилада туғилган: унинг отаси экстримал касб — оғир тошларни кўтариш билан шуғулланган. Хосе Антонио Лопетеги бу бўйича рекорд ўрнатган: бир дақиқа ичида 100кг оғирликдаги тошни 22 маротаба кўтарган.

“Бу қандайдир зўравонликка ўхшарди. Мен фақат оиламни боқиш ва пул топиш учун шу касб билан шуғулланганман. Фарзандларим касбимни эгаллашини истамаганман. Биламан, улар ҳам баъзида турли оғирликдаги тошларни кўтариб туришарди. Қувонарли томони эса, улар фақат қизиққанларидан бу ишни қилганлар”, — деган эди Хосе Антонио. Ҳозирда Лопетегининг отаси тош кўтармайди. Бироқ, ҳар куни эрта тонгда велосипед учиб, бадантарбия билан шуғулланади.


2. Оилавий ресторан

Лопетегининг оиласи гўштли таомлар тайёрлайдиган кичик ресторанни бошқарган. “У ерда ота-онам, акам ва мен биргаликда ишлаганмиз. Дадам ўз ишининг устаси эди. У нима қилиш кераклигини яхши биларди. Онам эса ажойиб пазанда бўлган. Менга катъий талаб бор эди: ресторандаги ишим тамом бўлганидан кейин машғулотга боришим мумкин бўлган. Агар ишимни тугатишга улгирмай колсам, мени кўйиб юборишмасди”.

Бу ҳолат у 18 ёшга тўлгунича, яъни уни “Реал Мадрид Кастилья”да ўйнашга таклиф қилгунларига қадар давом этган. “Реал” клуби раҳбарлари унга ошхона ишларига чалғишига рухсат беришмаган. Натижада у етук футболчи бўла олган. Аммо, футбол соҳасидаги фаолиятига нуқта қўйганидан сўнг, яна ресторанда ишлаган. Ҳозирда у акасига Мадриддаги 2та муассасани бошқаришда ҳам ёрдамлашиб туради.    


3. Учинчи дарвозабон

Лопетеги фаолиятининг асосий қисмини “Реал” ва “Барселона”нинг захира ўриндиғида ўтказган. Ҳар икки клубда ҳам 3 йил фаолият юритган ва шу вақт мобайнида 10та ўйинда иштирок этган. Бундан ортиғига эса унинг “учинчи дарвозабон” мақоми йўл қўймаган. У “Логроньес”да чинакамига аосий дарвозабонга айлага олган. Айнан шу жамоадан у Испания терма жамоасига чақирилди ва ЖЧ-1994да иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, фаолияти бундай омадсиз тус олганининг асосий сабаблари: кўп жароҳат олгани ва ўша даврда иқтидорли посбонлар талайгина бўлганидир. Хулен футболчилик фаолиятини “Райо Вальекано” клубида якунлаган.  

“Мен “Барселона” клубида анча қийналганман. Сабаби жисмоний аҳволим ёмон эди. Белим билан жиддий муаммо бўлгани учун доим ортда қолиб кетаверардим. Лекин бу мени бора-бора кучли қилди”.

Нима учун учинчи дарвозабон бўлганига қуйидаги видео жавоб беради: 




4. Жонли эфирда ҳушидан кетиши

ЖЧ-2006 вақтида Хулен Лопетеги телевидениеда мутахассис бўлиб ишлаган. Бош мураббийлик ташвишидан бироз қутилган Хулен ўзини телевидение соҳасида синаб кўриши учун бу айни муддао эди. Бироқ, испаниялик аниқ монологлардан эмас, балки жонли эфирдаги воқеалар сабаб машҳур бўлиб кетган: ўшанда Лопетеги бир клуб жойлашув тактикасини тушунтираётиб ҳушидан кетган. Бир йилдан кейин ушбу ҳолат “Banco Gallego” банкининг вирусли реклама кампаниясига айланган.

“Бу ҳақида эслаш кайфиятимга салбий таъсир кўрсатмайди. Аксинча, ушбу воқеанинг ўзига яраша яхши томонлари бор. Дастлаб, реклама ғояси менга ёқмаган. Лекин кейин ҳар бир нарсанинг яхши томонини кўра олиш лозимлигини тушуниб етдим.

Менга Боливияда узоқ масофа, маблағ етишмовчилиги сабаб болалар мактабга бора олмаётган бир жой ҳақида гапириб беришганди. У ўрмонли жойлар эди. Шунинг учун, инфраструктура билан боғлиқ муаммолар ҳам бор эди. Рекламадан олган даромадимни ана ўша ерга инвестиция қилдим. Биз уй қурдик. Болалар ўқиш кунлари ўша ерда яшаб, дам олиш кунлари эса уйларига жўнаб кетишарди. Бунинг натижасида 85та бола ўқиш имкониятига эга бўлганди. Мен бундан жуда ҳам мамнунман”, — дейди Лопетеги.



5. Мураббийлик қоидалари

Лопетеги ўйинчи бўлган пайтида устозларини мураббийлик бўйича турли саволларга кўмиб ташларди. Масалан, “Кастилья” мураббийи унга узоқ вақт давомида ўйинчидан тўпни олиб қўйиш, рақиб жамоага қарши қандай ҳужумкор ўйин ташкил қилиш зарурлиги каби тактикаларни ўргатган. Хулен “Барселона”да Жозе Моуриньо билан бирга ишлаганида машғулотларда қатнашиб, жамоанинг иккинчи мураббийи бўлган эди.

Лопетеги “Райо Вальекано”даги мураббийлик фаолияти омадсиз бошланганди. Аммо чекинмади. Ўқиди, ўрганди ва тажриба орттирди. 2008 йилда ўзининг тактикасини ишлаб чиқди: ўйинчиларни тез ва қизиқ ечим топишга ўргатиш, машғулотлардаги вазиятлар сонини максимал даражада симуляция қилиш ва ҳ.к.

“Майдондаги ҳаракатлари ҳақида ўйлаб ўтиришга ўйинчининг вақти бўлади, деб ўйламайман. Бироқ, уни тезкорликка ўргатиш мумкин. Лекин буни мажбуран эмас, табиатан сингдириш зарур. Ўйинчи аслидай бўлиши ва эркинликни ҳис қила олиши лозим. У интернет ўйинларидаги персонаж эмас, ҳақиқий футболчи бўлиб ҳаракатланиши керак. Майдонда қарор қабул қилиш — ўйинчининг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти бўлиши даркор”.

Лопетегининг фикрлари қуруқ сўзлардан иборат бўлиб қолмаслиги учун, у ҳар бир ўйиндан олдин иккита жамоа билан видео машғулоти ўтказади. Иқтидорли ўйинчилар билан эса индивидуал шуғулланади. Айнан шу усул ёрдамида у U-19 ва U-21 Испания термалари билан Европа Чемпионатида ғолиб чиққан. Хулен “Порту” клубига эса ёш жамоа тузиш учун борган. “16та футболчи билан шартнома имзоланган эди. Биз “Порту” тарихидаги энг ёш гуруҳни тузгандик. Уларнинг ўртача ёши 24да эди. Бу ажойиб лойиҳа бўлганди”, — деган эди Лопетеги.

Ўша жамоа 2014/15 йилги Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқа олган. Бироқ, ярим йилдан кейин клуб натижалари кескин тарзда пасайган ва Хуленни истеъфога чиқаришган. У 2016-2018 йилларда Испания терма жамоасига бош мураббий бўлган. Сўнгги 20 ўйиндан 14тасида ғалаба қозонган ва 6тасида дурранг (жами 61та гол) натижани қайд этган.

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика