Latest news

21:29Карвахаль ўзига рақобатачи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  0 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  1 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  1 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  11 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  12 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  10 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  2

Хулен Лопетеги: “ЦСКА - кучли рақиб, лекин биз Москвага ғалаба учун келдик” News

Хулен Лопетеги: “ЦСКА - кучли рақиб, лекин биз Москвага ғалаба учун келдик”

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги ЕЧЛ гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган ЦСКА жамоасига қарши ўйин олдидан фикр билдирди.

Бундан бир неча дақиқа аввал Москвада эртанги ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг илк қисмида меҳмонлар устози иштирок этди. 

“Биз учун ЕЧЛнинг ҳар бир ўйини муҳим. ЦСКА - кучли рақиб, таркибида ижрочилар етарли. Лекин биз бу ерга ғалаба учун келганмиз. “Лужники” стадиони Россиядаги энг кўркам ва замонавий ўйингоҳлардан бири. 

Ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. Янада яхшироқ ўйнаш учун ички захирамиз етарли. Эртага қанча кўп хавфли вазиятларни юзага келтирсак, дарвозани ишғол қилиш ҳам осонлашади. 

Ҳа, айрим етакчи футболчиларимиз жароҳатлари сабаб кела олишмади. Майдон эгалари ҳам 4-5 ҳимоячи билан ўйнайди. ЦСКА сафига Магнуссон қайтди. Қолган ўйинчилари ҳам хавфли. Москваликлар илк учрашувда ҳам ёмон таассурот қолдиришмади. Эртага мухлисларни ажойиб футбол учрашуви кутмоқда”, - деди Лопетеги.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика