Latest news

22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  69 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  9 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  5 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  3

Хосе Мария Мендез: "2020 йилги мундиалга янги лойихамиз бўлиши лозим" News

Хосе Мария Мендез: "2020 йилги мундиалга янги лойихамиз бўлиши лозим"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда йиғинни давом эттирмоқда.

Кунига икки маҳалдан олиб борилаётган машғулотларда 18 нафар футзалчи иштирок этмоқда. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Хосе Мария Мендезнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ушбу йиғинга нима учун асосан ёш ўйинчилар чақирилди?
- Йиғинга чақирилган ёш ўйинчиларнинг барчаси терма жамоага номзод. Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидан сўнг 6-7 нафар ўйинчи ёш нуқтаи-назаридан терма жамоадан кетади. Уларнинг ўрнини "ёпиш" учун 2020 йилги мундиалга бизнинг янги лойихамиз бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам Сентябрь ойидаги мусобақадан кейин термадан кетадиган футзалчилар ўрнига айнан мана шу ёшлардан номзодлар танлаб олинади.

- Яқиндагина ўтказилган Ўзбекистон чемпионати (U-19) баҳсларида ўзини кўрсатган Акбар Усмонов ҳамда Саид Ризо Миршарофовлар ҳақида фикрингиз?
- Мен бу икки футзалчини Олий лига ва Ўзбекистон кубогидаги ўйинлари эвазига чақирдим. Улар Олий лигада ўйнаганликлари учун ҳам ёшлар ўртасидаги мусобақада ўзларини кўрсатишган, буни оддий қабул қилиш керак. Кейинги йил май ойида 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасида биринчи бор Осиё чемпионати ўтказилади. Ана шу мусобақада Рамил Алмамедов, Саид Ризо Миршарофов, Акбар Усмонов каби ёшлар бизга керак бўлади.

- Жаҳон чемпионатига қадар таркибда ўзгаришлар бўладими?
- Мундиалгача таркибимизда катта ўзгаришлар бўлмайди, 1-2 ўйинчи алмашиши мумкин.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика