“Хоффенхайм” 29 ёшли мураббий билан ЕЧЛга йўлланма олди
01 may 2017 01:33
News
“Хоффенхайм” 29 ёшли мураббий билан ЕЧЛга йўлланма олди
Германия чемпионатининг навбатдаги турида “Айнтрахт” (1:0) жамоасини мағлубиятга учратган “Хоффенхайм” чемпионат тугашига уч тур қолганида бешинчи поғонада бораётган “Герта”дан 12 очко ўзиб кетди.
Шу тариқа 29 ёшли мураббий Юлиан Нагелсман бошқараётган жамоа ўз тарихида илк бор Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқди.
Айни пайтда “Хоффенхайм” Бундеслига турнир жадвалида ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи учинчи поғонада бормоқда. Улар тўртинчи поғонада бораётган Дортмунднинг “Боруссия”сидан бир очко кўп жамғаришган.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments