Latest news

15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  0 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  1 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  14 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  8 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  44 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  11 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2 10:18Превью. Мусобақа етакчиси чемпионат аутсайдерига қарши баҳсида ким ғолиб бўлади?  5 09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  2 09:23Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади  13 08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  9

Хайр, Бразилия. Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018да кўришгунча? News

Хайр, Бразилия. Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018да кўришгунча?

Энди Ўзбекистоннинг янги авлоди навбатдаги Жаҳон чемпионатига чиқиш учун уриниб кўради.
Афсуски, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бразилиядаги мундиалга бора олмайдиган бўлди. Худди ўтган саралашдаги каби нимадир озгина етишмади...  Ўшанда плей-оффда Баҳрайнга ютқазмай ютқазганмиз, бу сафар эса анча кучли ва сабрли Иордания терма жамоасига пенальтилар сериясида ютқазиб қўйдик.

Тошкентдаги жавоб ўйинида барчасини овер-таймга қадар чўзмасдан асосий вақтда ҳал қилиш мумкин эди.  Устунлик фақат қадрдон деворларда эмас балки статистик кўрсаткичларда ҳам бор эди.

Олдиндан режалаштирилганидек тезкор гол урдик. Анзур Исмоилов бешинчи дақиқада Сервер Жепаров томонидан амалга оширилган жарима тўпидан сўнг дарвозабон қайтарган тўпни дарвозага йўллади. Ўйин давомида 14та(!) бурчак тўпини амалга оширдик ва биронтаси фойда келтирмади. Нимага?  Сабаби иккинчи қаватдаги курашни ютқазиб қўйдик.

Рақибга ҳам тан бериш керак. Улар майдон эгаларининг ўйинига бўйин эгишмади. Мураббийнинг тактик кўрсатмаларини бажаришди, майда фоллар ва огоҳлантиришлардан чўчишмади. Иорданияликларга жами 4та сариқ карточка кўрсатилди, биздан эса фақат Иван Нагаевга симуляция учун кўрсатилди ҳолос.

Умуман айтганда, Иордания плей-оффдаги икки ўйинда рақибнинг қатор ҳужумларини қайтаришга эришди ва иккита вазиятдан максимал тарзда фойдаланди.  Тошкентдаги ўйинда танаффусга яқин гол уришди, кейин эса пенальтилар сериясида омадлироқ чиқишди. Юлдузларсиз терма жамоа, ўзбек футболининг энг кучли авлодларидан бирини таслим қилди.  

Энди Миржалол Қосимов сўнгги ўйинларда синаб кўрган ёшлар навбатдаги Жаҳон чемпионати саралашига тайёрланишни бошлашади.

Хайр, Бразилия. Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018да кўришгунча?

Тимур Низаев.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика